Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.4K subscribers
94K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
#live

"Халқлар Дўстлиги" маҳалласи обод бўлмоқда


Давлатобод туманида "Обод маҳалла" дастури доирасида "Халқлар Дўстлиги" маҳалла, Ғалаба кўчасида 300 метр Д-300 мм. ичимлик суви тармоғи алмаштириш мақсадида ер қовлаш ишлари амалга оширилиб, тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, туман Электр таъминоти корхонаси томонидан электр таъминотини яхшилаш мақсадида, "Халқлар Дўстлиги" маҳалласида "Обод Махалла" дастури асосан 4,5 км янги замонавий электр тармоқ қуриш ҳамда бетон таянчлар ўрнатиш ишлари бажарилди.

Ирригасия тизимни яхшилаш мақсадида, "Обод маҳалла" дастури доирасида Ирригасия ва мелиорасия объектларини қуриш, таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилмокда.

"Халқлар Дўстлиги" маҳалласидаги жами 43 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, барча уйларни таъмирлаш режалаштирилган. Ҳозирга кунга қадар 34 та кўп қаватли уйларни ташқи фасадлари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, 18 та кўп қаватли уйларни 54 та кириш йўлаклари мукаммал таъмирланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#HISOBOT_SAYLOV! 📩

🇺🇿 Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Наманган шаҳар Кенгаши томонидан Наманган темир йўл вокзали биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишида, транспорт бошқармаси етакчилари Кенгаши ва йўналиш сардорлари 50 дан ортиқ ёш транспортчи, темирйўлчи ёшлар иштирок этишди.

📄 Ҳисобот-сайлов йиғилишида дастлаб, йил мобайнида Бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилган ҳисоботлар тингланди.

📌 Сўнгра, номзодларнинг сайловолди дастури эшитилди ва овозга қўйилди.

🖇 Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган бошқарма Ахборот хизмати раҳбари Каюмов Санжарбек Марипжонович бошланғич ташкилот етакчиси лавозимга лойиқ деб топилди.

⚡️ Шунингдек бошланғич ташкилотнинг иш режаси тасдиқланиб, йиғилишда иштирок этувчи делегатлар томонидан маъқулланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илм – икки дунё саодати

Наманган шаҳар "Муҳаммад Паноҳ" жомеъ масжиди имом-хатиби Бобуржон Қозоқбоев

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Тадбиркорлик фаолияти билан танишилди.

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Элобод МФЙ биносида жойлашган "Жаннатмакон текстил" раҳбари Муниса Муҳиддинова тикувчилик цехи ташкил этди.

Хозирги кунда кооператив 70 нафар ишсиз хотин-кизларни хонадонбай хамда 30 га якин хотин-кизларни эса тикувчилик цехида иш билан таъминлаб келмоқда.

Тадбиркорга махсулот сифати ошириб, турини кўпайтириб четга экспорт қилиш учун янги лойиҳаларни ишга солиш ва бу борадаги ишларга амалий ёрдам берилиши таъкидланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi