Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.57K subscribers
101K photos
7.54K videos
66 files
15.1K links
Download Telegram
Президентимиз номзоднинг тақдимотидаги таклифларни қўллаб-қувватлаб, улар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:

- ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;

- айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;

- мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бундан ташқари, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Аграр соҳадаги масалаларни ҳал қилиш бўйича:

- йил якунига қадар 6 минг 620 гектар, келгуси йилда 6 минг гектар пахта ва ғалла ерларини қисқартириб, аҳолига ижарага беришни йўлга қўйиш;

- экин экиш харажатлари учун фермерларга 200 миллиард сўм ва деҳқонларга 50 миллиард сўм ажратиш;

- сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳар бир қудуқни бурғилаш ва ишга тушириш учун 15 миллион сўмгача субсидия ажратиш ва бошқа молиявий кўмак бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#online #mustaqillik

Давлатободда “Асаларичилик саноат зонаси” барпо этилди

Тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззақов, нуронийлар, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни республикамизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш мақсадида: Давлатобод тумани Гулобод маҳалласи ҳудудида “Асаларичилик саноат зонаси” барпо этилди.

Вилоят ҳокими ўз сўзида алоҳида таъкидлаб ўтди. "Асалчилик саноат зонаси" учун айнан Гулобод маҳалласи танланишига сабаб бу ерда уста шогирд услубида асалчили сир-синоатлари авлоддан авлодга ўтиб қарийб 80-йилдан бери шуғулланиб келишидир. Мазкур янги лойиҳа ушбу маҳаллага янги ва кенг имконият демакдир. Маҳалла нуронийлари ва тадбиркор асалчиларимиз айтишича бу узоқ йиллар давомидаги истаклар рўёби, энди уларнинг ҳам ишларига янги қулайликлар яратилмоқда. Албатта бу юртбошимизнинг хар бир соҳага алоҳида эътибор бериб керакли шарт-шароитларни яратиб бераётганликлари самарасидир!

Шоурум, асал дўконлари, савдо сотиқ расталари, шу ернинг ўзида асал ишлаб чиқаришга мўлжалланган махсус иш хоналари барпо этилиб, мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди.

Асаларичилик марказига барча инфратузилмаларга эга бўлиб, газ, электр энергияси, сув ва канализасия билан таъминланган. Йилига бошланғич 150 тонна асал ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, Йиллик экспорт хажми 500 минг долларни ташкил этади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#online #mustaqillik

Мустақиллик байрами арафасида 38 минг аҳолининг муаммолари баратарф этилди: Оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.

Давлатобод тумани “Қуйи Ғирвон” маҳалласи худудида барпо этилган ушбу тиббиёт муассасасини қурилиши шу маҳалла ва қўшни маҳаллаларда истиқомат қилаётган қарийб 38 минг нафар ахолига байрам тухфаси бўлди.

Ушбу оилавий поликлиниканинг умумий лойиҳа қиймати 10 миллиард 200 млн сўм бўлиб, уни “Бунёдкор Мубошер” МЧЖ томонидан қуриб фойдаланишга топширилди. Оилавий поликлиникада 85 нафар малакали тиббиёт ходимлари ахолига хизмат кўрсатади.

Ушбу поликлиникада замонавий тиббиёт жихозлар Жумладан: замонавий рентгент, УЗИ, ЭКГ, ва физиотерапевтик аппаратлар, лабаратория жихозлари билан таъминланди. Ундан ташкари поликлиникада стаматология хонаси, жаррох, неврапаталог, акушер гинеколог, педиатр, терапевт, окулист, оила шифокори ва яна бир канча мутахассислар ахолига малакали хизмат кўрсатадилар. Яна бир яхши янгиликлардан, ушбу олавий поликлиникада тез тиббий ёрдам бригадаси кечаю-кундуз ахолига хизмат кўрсатади ва поликлиникада кундузги шифохона фаолияти йўлга кўйилиб ахолимизга шифохоналарда узок муддат ётиб даволанмасдан бемалол амбулатор даво муолажаларини олиш имконияти яратилди.

Тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззақов, нуронийлар, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Ахоли саломатлигини мухофаза қилишни янада яхшилаш, халқимизни тиббиёт тизими фаолиятидан рози қилиш барчамизнинг энг мухим вазифамиздир! – дейди вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi