Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.04K subscribers
94.5K photos
6.84K videos
61 files
13.7K links
Download Telegram
Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида Наманган вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу борадаги тегишли вазифаларни белгилаб берди.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан вилоятга 60 миллион доллар ажратилиши айтилди. 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23,7 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.

На сессии кенгаша народных депутатов обсуждены меры по комплексному развитию Наманганской области.
Глава государства определил соответствующие.
Сообщено о выделении области 60 миллионов долларов из Фонда реконструкции и развития. В 2021-2022 годах в области намечено реализовать 1 728 отраслевых и региональных инвестиционных проектов на сумму 23,7 триллиона сумов. За счет осуществления этих проектов планируется создать свыше 66 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев: Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган

Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида Наманган вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш биринчи муҳим вазифа эканини таъкидлади. “Маҳаллабай” тизимда тадбиркорликни ривожлантириш учун 850 миллиард сўм кредитлар ажратишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан вилоятга 60 миллион доллар ажратилиши айтилди. Бунинг ҳисобидан Наманган шаҳри иссиқлик тизимини қайта қуришга 15 миллион доллар, эски шаҳар инфратузилмасини яхшилаш ва каналлар қирғоқларини ободонлаштиришга 10 миллион доллар, маҳаллалардаги драйвер лойиҳаларни молиялаштиришга 10 миллион доллар, лимончиликни ривожлантиришга 10 миллион доллар йўналтирилади. Кичик ва ёшлар саноат зоналарига, ички ва зиёрат туризмини ривожлантиришга, кредитлар фоизининг бир қисмини қоплашга 5 миллион доллардан берилади.

Наманган вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23 триллион 700 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.

—Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган. Агар шуни тўғри, самарали йўналтириб ишлатсак, вилоятнинг иқтисодиёти жадал ривожланади, ҳамма туманларга саноат кириб боради, одамлар ишли бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, экинлар таркибини ўзлаштириш муҳимлиги таъкидланди. 17 минг гектар ер ажратиб, 200 минг нафар ёш, пахта кластерлари томонидан ҳар бир туманда тикувчилик корхоналарини ишга тушириб, 10 минг нафар аёллар бандлигини таъминлаш вазифаси белгиланди.

Янгиқўрғон картошкачилик маркази, Венгрия билан ҳамкорликда картошкачилик йўналишида илмий-тадқиқот институти ташкил этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу йил вилоятда 160 километр ичимлик суви ва 11 километр оқова тармоқлари қуриш учун бюджетдан 59 миллиард сўм ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинди. Бунинг натижасида яна 167 минг нафар аҳоли тоза ичимлик сув билан таъминланади.

Президент ёшлар билан алоҳида суҳбатлашди. Улар айтган таклифларни, бизнес-режаларини қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

—Ёшларнинг кўзида эртанги кунга ишонч кўрсам, очиғи, ҳамма чарчоқларим чиқиб кетади! Мана шундай билимли, жонкуяр, изланувчан ёшлар ҳамма соҳаларда ўзгариш қилади. Биз уларга кенг йўл очиб, ҳар томонлама ёрдам беришимиз керак, —деди давлат раҳбари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи давом этмоқда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари бу ерда маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Шавкат Шокирджанович Абдуразаков Наманган вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин.

Ш. Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти.