Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.67K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
ДАВЛАТОБОД ТУМАНИДАГИ ЮКСАЛИШ,ТАДБИРКОР ВА СЕМИЗТЕПА МАҲАЛЛАЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР БЎЛАДИ.

2022 йил 12 август куни соат 13:00дан 17:00гача Давлатобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлади.

Давлатобод тумани Юксалиш МФЙ ҳудудида 110/10 кВли "Парранда" нимстанциясида Т-1, Т-2, СШ-1-2 10кв да кечиктириб бўлмайдиган тамирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли Юксалиш, Тадбиркор маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ва Семизтепа массиви хамда Юксалиш КСЗ, Ёшлар КСЗ ва Кушон КСЗ ларда электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Мурожаат учун телефон: (69) 232 05 55

"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти ва саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Бекобод шаҳрига келиб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с условиями жизни населения и работой объектов промышленности прибыл в город Бекабад, где были представлены новые проекты, реализуемые на Узбекском металлургическом комбинате.

#Mirziyoyev #safar #Bekobod #metallurgiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Давлатобод тумани Давлатобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 33 мактаб атрофлари Иссиқлик тизими тармоғини тортиш вақтида йўллар қазилиб, ишлар қолиб кетгани тўғрисидаги фото материалга туман ҳокимлигининг расмий муносабати.

Танқидий материал юзасидан ўрганиш олиб бориш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб кўрсатилган манзилда ўрганиш олиб борилди, ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳудудда иссиқлик манбайини қуриш ва тармоқ ўтказиш ишлари олиб борилгани, автомобиллар ва пиёдалар учун ҳавфсизлик чоралари кўрилмагани аниқланди.

Қурувчи ташкилот расмийлари билан боғланиб вазият юзасидан изоҳ сўралганда, ишлар якунига етказилмагани, автомобиллар ва пиёдалар учун ҳавфсиз қатнов қисм ташкил этилиши, тармоқ ўтказилган ҳудудларда (ковланган ҳуддудлар) текшириш ишлари амалга оширилгандан сўнг кўмиш ва йўл қисмларини таъмирлаш ишлари олиб борилишини, ишлар давомида масъуллар томонидан ҳавфсизлик чоралари кўрилмагани (яни қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудларни махсус тўсиқлар билан ўралмагани) учун чора кўрилиши маълум қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати