Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.52K subscribers
102K photos
7.57K videos
67 files
15.1K links
Download Telegram
Давлатобод туманидаги диний соҳа вакиллари, имом ҳатиблар, отин-ойилар томонидан ҳафтанинг ҳар Чоршанба кунлари фуқаролар мурожаати бўйича қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Ушбу қабуллар давомида фуқароларнинг ўзларининг никоҳ, мерос муаммолари, ажрим шунингдек, бошқа оилавий масалалардаги мурожаатлари тингланиб, уларга Ислом шариати доирасида тегишли тартибда тушунчалар бериб ўтилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созданными условиями в махалле Собиробод Юнусабадского района города Ташкента, побеседовал с активом махалли и представителями старшего поколения.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ассалому алайкум ҳурматли обуначилар!

Ушбу 🤖 бот орқали
Давлатобод тумани ҳокимлигига мурожаат йўллашингиз мумкин.

Мурожаат юбориш учун исм, фамилиянгиз, манзилингиз ва телефон рақамингизни ёзинг.

🚫 Эслатма! Аноним маълумотлар ҳамда қуйида сўраладиган маълумотлар тўғри ёзилмаган ҳолларда сизнинг мурожаатингиз қабул қилинмайди.
“Конституциявий суд пассив бўлгани учун ҳам фуқаролар қонунлар ишлашига ишонишмайди” — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев Конституциянинг 30-моддасига киритилаётган ўзгаришлар, яъни шахснинг ўзига тааллуқли ҳужжатлар ва маълумотларга оид ҳуқуқлари аниқ белгилаб қўйилаётганини ижобий баҳолади. Бироқ унинг фикрича, мамлакат бош қонунига муносабат ўзгармаса, ундаги нормаларнинг ижроси таъминланмаса, киритилаётган ўзгаришдан ҳеч қандай наф бўлмайди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент шахматчиларимизнинг ютуқлари боксчиларимизникидан ҳеч ҳам қолишмаслигини, уларга ҳам бошқа мукофотлар қатори машиналар совға қилинишини таъкидлади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТДА НИМА ЎЗГАРМОҚДА?

💬 Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгартишлар аҳамияти ва салмоғига анча саёз қараётганлар ҳам топилади.

💠 Конституциянинг айрим нормаларига аслида кескин ўзгаришлар кираётганини ҳамма ҳам тушунмаяпти. Масалан, маҳаллий ҳокимият фаолиятида катта ўзгаришлар киритилиш назарда тутилмоқда.

Эксперт, юридик фанлари доктори, профессор Ш.Ғ.Асадов бунинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

©️Сафари

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/davlatobodhokimligi
📋🇺🇿 Бугун Coca Cola Суперлигасида 15-тур учрашувлари старт олди. Бугунги ўйинлар натижалари ва ундан кейинги мусобақа жадвали юқоридаги кўринишда.