Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.51K subscribers
102K photos
7.58K videos
67 files
15.1K links
Download Telegram
📖 Наманганда маҳалла раисларининг илк ўқуви ўз ниҳоясига етди.

Бугун даврнинг ўзи маҳалла раисларидан ташаббускорлик, фидоийлик ва ўз маҳалласи равнақи, ободонлиги, фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишни тақазо этмоқда. Аввал хабар берганимиздек Наманган Давлат Университетида старт олган маҳалла раислари ўқуви бир ҳафта мобайнида ўтказилди. Ўқувлар давомида вилоятдаги тўртта сектор раҳбарлари шахсан ўзлари иштирок этиб, маҳалла раислари билан мулоқот ўтказдилар. Фикр мулоҳазалар ўртага ташланди. Мингбулоқ ва Наманган шаҳар ва Янги Наманган ҳамда Давлатобод туманиларидаги 140 нафардан ортиқ маҳаллалар раислари иштирок этдилар.

📖 Ўқув семинарларнинг барчасида Наманган вилоят “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш” бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Аълоходжаев ҳамда профессор ўқитувчилар иштирок этдилар. Улар маҳалла раисидан кутилаётган асосий вазифалардан бири бу ислохотлар ижрочиси сифатида ташаббускорлик, кучли билим ва салохият эканини таъкидлаб, энг асосийси бугун маҳалаларда айнан юртбошимиз сайи харакатлари билан тизимли йўлга қўйилган кучли бешталик яни маҳалла раиси, хоким ёрдамчиси, ёшлар еткачиси, хотин қизлар фаоли, профилактика инспектори биргаликда иш ташкил этиб, мурожаат ва муаммоларни маҳалланинг ўзида хал этиш, бунинг учун эса раис ўз навбатида кучли салоҳият эгаси бўлиши таъкидланди.
Секторлар кесимида бириктирилган мутахассислар билан тизимли иш ташкил этишда юртбошимиз томонларидан чиқарилаётган қарор ва фармонларнининг ижросига алоҳида аҳамият қаратилишига тўхталиб ўтдилар.

Буган ўз якунига еткан ўқув семинарида вилоят хокими ўринбосари ва бошқарма бошлиғи, вазирлик вакили ҳамда бир қатор маъсуллар иштирок этиб барча маҳалла раисларига ўқувларда фаол иштирок этканликлари учун миннатдорчилик билдириб ўз сертификатларини тантанали топширдилар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Ноқонуний қурилиш ҳаракатларига чек қўйилмоқда
#6july #uzbekiston24
Архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари бўйича янги тизим жорий этилиши белгиланди. Ҳудудларнинг Бош режаси ва “мастер режа”ларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилади, Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилинади.
Шаҳарсозлик қоидаларини такомиллаштириш ҳамда халқаро меъёрларга мослаштириш зарурлиги таъкидланди.
Вилоят ҳокимликлари қошидаги Ягона буюртмачи компаниялар фаолияти таҳлил қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам архитектуры и градостроительства.
Определено внедрение новой системы регулирования проектирования и строительных работ. Будет создан Республиканский совет по разработке генеральных и мастер-планов регионов, в Министерстве строительства вводится должность Главного архитектора.
Подчеркнута необходимость совершенствования градостроительных правил и приведения их в соответствие с международными нормами.
Проанализирована деятельность компаний единого заказчика при хокимиятах областей.

#Mirziyoyev #videoselektor #qurilish #shaharsozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.
Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари юқори суръат билан ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с первым Президентом Казахстана Нурсултаном Назарбаевым.
В начале беседы глава нашего государства сердечно поздравил Нурсултана Назарбаева с днем рождения, искренне пожелав ему доброго здоровья, благополучия и успехов.
Отмечена высокая динамика развития узбекско-казахстанских отношений стратегического партнерства и союзничества в последние годы.
Состоялся обмен мнениями по актуальным международным и региональным вопросам.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МенингКонституциям #Муҳокама

Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни йўллаш давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, умумхалқ муҳокамаси 15 июлга қадар давом этади.

Сиз ҳам фаол бўлинг, фикрингизни баралла айтинг! Токи бош қонунимиз халқимизга тушунарли, энг муҳими халқона, инсон-жамият-давлатга хизмат қиладиган ростмана ҳужжат бўлсин.

Таклиф билдириш учун 👇

1.
https://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1
“Конституциявий ислоҳотлар инсон қадрини янада юксалтиришга хизмат қилади” шиори остида шахар ва туманлардаги ҳоким ёрдамчиларини Коституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича амалий семинарлар ташкил этилмокда

Бугун вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормалари тўғрисида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Наманган вилоят Адлия бошқармалари ҳамкорликда семинар йиғилиш ташкил этил.
Ҳоким ёрдамчилари иштирокидаги ушбу семинарда мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳотларда аҳоли томонидан билдирилган таклифларнинг таҳлили кўриб чиқилди. Юртимизда бўлаётган бу каби кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслиги, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга ва интилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси «инсон-жамият-давлат» принципига асосланган бўлиб, Бош Қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутилганини таъкидлаб ўтилди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда уларни мазкур жараёнларни аҳолига етказишда жонбозлик кўрсатишга чақирилди.