Самарали меҳнатлар эътирофи!
Хабарингиз бор, 27 июнь - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Фармони эълон қилинди.
Қувонарлиси, Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори Мухаммаджон Боймирзаевич Максудов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан, Наманган вилояти «Мураббий» газетаси бош муҳаррири Дилбархон Хайдарова “Дўстлик” ордени билан тақдирландилар.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тантанали тадбирда иштирок қайтган устоз журналистлар меҳнати бугун вилоят ҳокими томонидан фаоллар йиғилишида эътироф этилиб, тақдирланди.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди.
Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.
Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Нукус.
Сейчас глава государства проводит встречу с депутатами Жокаргы Кенеса, представителями старшего поколения и активом Каракалпакстана.
С учетом того, что процесс обсуждения изменений и дополнений в Конституцию еще продолжается, а также на основе изучения высказываемых жителями Каракалпакстана мнений, Президент обозначил необходимость сохранения без изменений действующие редакции статей 70, 71, 72, 74, 75 Конституции Республики Узбекистан.
Facebook|Instagram|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқимизга мурожаат қилди:
"Азиз ватандошлар!
Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!
Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.
Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.
Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.
Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.
Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради".

Президент Шавкат Мирзиёев:
"Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституциямизни такомилига етказиш учун қанча вақт ва муддат керак бўлса, бу жараён шунча давом этади. Бу борада фақат халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.
Лекин, айрим жойларда ушбу масаланинг моҳиятини талқин қилишда тушунмовчилик ҳолатлари учрамоқда.
Жумладан, лойиҳада кўзда тутилган, Қорақалпоғистон Республикасига оид айрим нормаларга бир гуруҳ шахслар томонидан норозилик билдирилган. Бунинг натижасида жорий йил 1 июль куни Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида намойишлар уюштирилган.
Улар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини ноқонуний эгаллашга уриниш ҳаракатлари содир этилган.
Шу муносабат билан қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлашни зарур, деб ҳисоблайман.
Халқимиз ҳукмига ҳавола этилган мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган, умумхалқ муҳокамасига қўйилган, холос.
Яна бир бор таъкидлайман: фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгаради ва такомилига етказилади".

"Шундан келиб чиққан ҳолда ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман. Яъни, Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75 моддалари ўзгаришсиз қолдирилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан ушбу масалани тез кунларда кўриб чиқишни сўрайман.
Қадрли Қорақалпоғистон аҳли!
Такрор айтаман – асрлар давомида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасида шаклланган азалий дўстлик ва қардошлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, оғизбирчилигимизни асраб-авайлайлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш – барчамизнинг бурчимиздир.
Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади ҳам айнан мана шундан иборат".

"Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистонни албатта биргаликда қурамиз! Шу соҳадаги барча ислоҳотларимиз, муҳокамаларимиз, ҳеч шубҳасиз, демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилиши зарур.
Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.
Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли.
Ҳозирги вазиятда барча юртдошларимизни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этаман.
Мен олижаноб ва бағрикенг қорақалпоқ халқининг ақл-идроки ва донишмандлигига ишонаман", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

🔘 Наманганда 1 июль ҳолатига кўра, 7 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди
◽Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240945 (+89) нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар эса жами 238143 (+57) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
© Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
—
Указом Президента в целях обеспечения безопасности граждан, защиты их прав и свобод, восстановления законности и правопорядка на территории Республики Каракалпакстан введено чрезвычайное положение на период с 00 часов 01 минуты 3 июля 2022 года до 00 часов 00 минут 2 августа 2022 года.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Указом Президента в целях обеспечения безопасности граждан, защиты их прав и свобод, восстановления законности и правопорядка на территории Республики Каракалпакстан введено чрезвычайное положение на период с 00 часов 01 минуты 3 июля 2022 года до 00 часов 00 минут 2 августа 2022 года.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев 2 июль куни Нукус шаҳрига ташриф буюриб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди, Қорақалпоғистон халқига мурожаат қилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев 2 июля посетил город Нукус и провел встречу с депутатами Жокаргы Кенеса и представителями общественности Республики Каракалпакстан, обратился к народу Каракалпакстана.
#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #murojaat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#online
Давлатобод туманида Иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Давлатобод туманида иссиқлик тизимини модернизасия ва реконструкция қилиш ишлари юзасидан ўрганиш олиб борди.
Аввалроқ Хитой Халқ Республикасидан иситиш қозонлари келтирилди ва модернизасия ишлари якуний паллада.
РК-1 қозонхонаси: Давлатобод туманининг "Тўқувчи", "Навбаҳор", "Мустақиллик", ва "Порлоқ" МФЙларда жами 152 та кўп қаватли уй, 7582 та хонадон, 20064 аҳоли ҳамда 23 та ижтимоий соҳа объектлари қамраб олинади.
РК-2 қозонхонаси: "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг" ва "Давлатобод" МФЙ ларда жами 198 та кўп қаватли уй, 8752 та хонадон, 26136 аҳоли ҳамда 14 та ижтимоий соҳа объектлари қамраб олинади.
Жами: тумандаги 8 та МФЙ да 350 та кўп қаватли уй, 16 334 та хонадон, 46200 нафар аҳоли ва 37 та ижтимоий соҳа объектларини иссиқлиқ таъминоти билан таъминлаш замонавий тизим орқали амалга оширилади.