Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.94K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
#yoshlar_festivali
#besh_tashabbus

"Ёшлар Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси" шиори остида Наманган шаҳрида ўтказилган фестивал доирасида беш ташаббус ижросини таъминлаш, ёшларимиз орасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва уларнинг келажакда билимли, тафаккурли инсон бўлиб етишишлари учун Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Наманган ёшлари учун "Маърифат карвони"да бир олам китоблар ва замонавий компьютерлар келтирилди.

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Д. Каттаханова шаҳримиздаги 51-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ёшлар билан самимий суҳбатлашди, уларнинг фикрларига қулоқ тутди ва мактаб ўқувчилари учун 1000 дона бадиий китоблар ҳамда 10 та замонавий компьютерни топширди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
#yoshlar_festivali

Паҳлавон спорт мажмуасида “Ёшлар дафтари”даги ёшлар учун Тошкент шаҳридан таклиф этилган санъаткорлар иштирокида галаконцерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда элимиз суйган санъаткорлардан Баҳриддин Зуҳриддинов, "Элдидо" гуруҳи, Ҳадича ва бошқалар иштирок этишди.

Концерт йиғилган 1500 нафар ёшга манзур бўлди.