Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.89K subscribers
95.2K photos
6.92K videos
62 files
13.9K links
Download Telegram
Наманганда «Имзо» бренди остида янги фабрика ишга тушди

Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида жойлашган ушбу ишлаб чиқариш корхонасини вилоят раҳбари Шавкат Абдураззоқов очиб берди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тадбиркорлар учун берилган имконтятлар, қулай ишбилармонлик муҳити туфайли «Имзо» бренди каби йирик ишлаб чиқариш фабрикалари сони ортиб бормоқда, бу эса ўз навбатида туманнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ва албатта, аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Лойиҳа қиймати 1,37 млрд сўмни ташкил этган ушбу “Namangan W and D Factory” МЧЖ энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, мазкур фабрикада шишага ишлов бериш ва шиша ишлаб чиқариш, ПВХ эшик ва дераза ромлари ҳамда алюминий эшик ва дераза ромлари тайёрланади.

Корхона раҳбари Равшан Мамаджановнинг айтишича, йилига 180.000 квадрат метр пластмасса профиль тайёрлаш қувватига эга бўлган фабрикада 100 дан ортиқ маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланди.

Фабрика ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар ташиш учун махсус ускуналар билан жиҳозланган.

Ишлаб чиқариш жараёни операторларнинг ишини соддалаштирадиган ва минималлаштирадиган, шунингдек, технологик йўқотишлар ва чиқиндиларни оптималлаштирадиган махсус дастурий таъминот орқали таъминланади.