Менинг конституциям жамоатчилик муҳокамасида
Давлатобод туман «ЁШЛАР ЗИЁ МАСКАНИ» да шу шиор остида маънавий тадбир ўтказилди. Ушбу сиёсий-маънавий тадбирда туман нуронийлари, фаоллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштрок этди.
Унда Республика Нуроний жамғармаси бўлим бошлиғи Абдумажит Умаров, вилоят "Кексаларни эъзозлаш жамоат фонди" ижрочи директори Шермуҳаммад Тўраев, вилоят Нуронийлар бошқарув раис ўринбосари Абдурашид Болтабаев иштирок этдилар.
Юксалиш миллий ҳаракати ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда жойларда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан бир қатор чоралар белгиланиб олинди.
Шунингдек, "Бир нуроний ўн ёшга маъсул" лойиҳаси асосида туманнинг Елхон маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Маҳалланинг кексалар маслаҳат гуруҳи раҳбари Артикул Мамаджон фаолияти таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, тумандаги Юқори Ровустон маҳалласи раиси А.Абдуалимов, туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари А.Мавлянов иштрокида иш фаолияти давомида зарур бўладиган хужжатлар кўриб чиқилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизматиКаналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Давлатобод туман ҳокими сайёр қабулида долзарб масалаларга ечим топмоқда
Бугун ҳам туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев томонидан туманнинг Орзу маҳалласи 1 сектор штабида навбатдаги қабулини ўтказди.
Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги барча мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев мурожаатчилар эътиборини оммавий қабуллар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мансабдор шахсларнинг мурожаатлар билан ишлашдаги масъулиятини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
Фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги, уларнинг барча саволларига туман корхона ва ташкилотларининг раҳбарлари очиқ-ойдин жавоб беришлари ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг қабулга туман корхона ва ташкилотлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар ҳамда идора ва муассасалар раҳбарлари жалб этилди. Қабул давомида 25 нафар фуқаролар иштирок этишди. Муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилган бўлса, 6 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилиб, туман ташкилот раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этиш топшириғи берилди.
Фуқароларнинг мурожаати асосан йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишга жойлашиш каби муаммолар ҳақида бўлди.
Жойида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган корхона, ташкилот, муассасаларга муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.
Қабул давомида қайд этилган мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид бўлиб, барчаси назоратга олинди ва уларни ҳал этиш бўйича муддатлар белгиланди.