Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
95K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Тадбиркорлик фаолияти билан танишилди

"Nam Biotest"
МЧЖ томонидан ПЗР ва бошқа турдаги турли хил тестлар ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилади.

Лойиҳа 2021 йилда ишга тушган бўлиб умумий қиймати 2.9 млрд.сўм, хозирги кунда корхонада 20 нафар ходим ишламоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этди.
Форумда 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш борасидаги глобал шерикликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Председателя КНР Си Цзиньпина принял участие в Диалоге высокого уровня по вопросам глобального развития в формате «БРИКС плюс».
На форуме рассмотрены вопросы укрепления глобального партнерства по реализации Повестки устойчивого развития на период до 2030 года.
В своем выступлении глава нашего государства выдвинул ряд важных инициатив и предложений.

#Mirziyoyev #sammit #BRIKS #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун АОКА томонидан ташкил этилган “Давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ахборот хизматлари ва ОАВ ҳамкорлиги истиқболлари” мавзусидаги миллий анжуманда иштирок этдим.
Ўзгариб бораётган замон ва медиамаконда ахборот хизматларининг роли кучайгани, шунга мувофиқ матбуот котибларига қўйилаётган талаблар ҳам ўсиб бораётгани барчамизга маълум.
Ҳозирги "фейк" ахборотлар эпидемиясига фақатгина одамларда туғилган саволга ўз вақтида, холис ва ишончли муносабат билдириш орқали қарши туриш шартлиги боис, барча ҳамкасбларимни ўз ташкилотининг очиқлигини таъминлашда янада фаол ва ҳозиржавоб бўлишга чақирдим.

Facebook|Instagram|Twitter
Муаммоли кредитлар ва қарздорликларини ундириш бўйича кунлик ишлар муҳокама қилинмоқда

Бугун туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев вилоят маданият саройида муҳокама йиғилиши ўтказди.

Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, уй шароитида ҳам банд бўлишларини таъминлаш борасида кўплаб имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Лекин ушбу кредит маблағларини ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Бугун, Давлатобод туманидаги барча 28 та маҳаллаларда аҳолига оилавий тадбиркорлик бўйича ажратилган кредит қардорликларини ундирилиш ҳолати бўйича иш ташкил этилди.

Бу бўйича ҳар бир маҳаллага ваколатли идоралардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ва ҳар бир маҳаллада муаммоли кредитларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, солиқдан бўлган қарздорликларни ундириш ишлари ҳам олиб борилади, бу орқалий ишчи гурух томонидан ҳоким ёрдамчилари фаолиятига ҳам амалий ёрдам берилган бўлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi