Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Forwarded from Davlatobod tumani bo'limi
Ёшлар ишлари тезкорлик билан ҳал этилмоқда

Бугун Давлатобод тумани ҳокими қабулига келган Мақсуджон Абдулазизовнинг масаласи тезкорлик билан Ёшлар ишлари агентлиги Давлатобод туманида бўлими томонидан жойига бориб ўрганилди ва мурожаати ўз ечимини топди.

Гулшан маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Абдулазизов Мақсуджон ишчизлиги ва ўқиш учун бепул курсларга боришга амалий ёрдам сўраб мурожаат килган эди.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари ўрганиш мобайнида Мақсуджонни қизиқтирган фанлардан Наманган Муҳандислик Технологиялари Инситутига бепул курсларга йўналтирилди ва АБКМ томонидан иш таклиф қилиниб мурожаат ўз ўрнида ижобий томонга ҳал этилди.

https://t.iss.one/yianamanganuz
#Korrupsiyaga_qarshi_kurash

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз.

Тартиб интизом – муваффақиятлар калити.

🇺🇿Наманган вилояти кадастр тизимида коррупцияга қарши бошланган профилактик тадбирлар таркибий бирликларда ҳам бўлиб ўтмоқда.


🔹 Режага асосан бугун 2022 йил 22 июнь куни навбатдаги профилактик тадбир Поп тумани бўлими ва филиалида бўлиб ўтди. Унда комплаенс-назорат хизмати ходимлари ходимларни ишга вақтида келишларини, кийиниш ва хизмат маданиятини ҳамда фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибини мониторинг қилдилар.
🔹 Тадбир якуни бўйича мониторингда аниқланган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди. Иштирокчиларнинг диққат эътиборини, меҳнат интизомига риоя қилиш, мурожаатчиларга хушмуомалада бўлиш, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш, коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни олдини олишга қаратилди.
🔹 Тадбирда сўзга чиққанлар жамоада коррупция олдини олиш учун, туманнинг барча ходимларига, ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, аҳоли ва тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатишга ҳамма шароит яратилганлигини, аниқланган камчиликларга тезда бартараф этилишини таъкидладилар.
🔹 Қаерда тартиб – интизом бўлар экан, у ерда инсон қадри эъзозланади, бюрократияга йўл қўйилмайди, ҳар бир мижозга сифатли ва маданиятли хизмат кўрсатилади.
🔹 Мақсадимиз халқимизни кадастр тизимидан рози қилишдир.
🏙 Наманган, 23 июнь, пайшанба

☀️ +29° .. +21°, Ёмғир

⛅️ Тонг: 24° C
☀️ Кун: 28° C
🌔 Оқшом: 27° C

🌊 Шамол: Шарқий-шимоли-шарқ, 7.4 м/с
💦 Намлик: 32%
☁️ Босим: 756 мм сим. уст.

🌙 Ой: Эски ой
☀️ Қуёш чиқиши: 04:41
⛅️ Қуёш ботиши: 19:49
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Хориждаги ватандошларимизга ғамхўрлик қилиш мамлакат бурчи эканлиги Конституцияда акс этади

Алишер Қодиров,Комиссия раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари:

Фуқароларимиздан келиб тушган таклифларни таҳлил қилишда, уларнинг мамлакатимиз тақдирига лоқайд эмаслигини, Ўзбекистоннинг ривожланишида ҳар бир фуқаро ўз роли ўз вазифасини тўғри англаётганлигини ҳис қилдик.

Учрашувда Президентимиз давлатнинг фуқаролар фаровонлиги учун масъулияти ва мажбуриятини аниқ белгилаб берувчи айрим нормаларни Конституцияда акс эттириш бўйича таклифларни илгари сурдилар.

Хусусан, хорижда яшаётган ўзбекистонлик фуқароларга ҳам ғамхўрлик қилиш давлат бурчи эканлиги ва бу Конституцияда ҳам акс этиши кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Биласизми

❗️Президент қарори билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланган.

🔰 Мазкур давлат ОТМлари қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилиши мумкин:

▫️ контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
▫️ маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
▫️ ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
▫️ хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
▫️ бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
▫️ автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Давлат ҳар қандай масалада фуқароларига кафиллиги илгари эътироф этилган бўлса, энди бу муҳрлаб қўйилмоқда

Борий Алихонов, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

Конституцияга ўзгартириш киритиш, балки ҳуқуқий назардан ёндашувдир, лекин бу ўзгартириш жамиятни ривожланишига пойдевор яратиши бутунлай бошқа масала. Ўзбекистондаги туб ўзгаришлар даврида Конституция ҳам даврга ҳамоҳанг, давр талабига жавоб берадиган равишда ўзгартирилишини бугун яна бир марта англаб етдик.

Ижтимоий давлат барпо қилиш дегани ҳамма баровар тенг ҳуқуқга эга эканлиги, ижтимоий нуқтаи назардан ҳеч ким бир-биридан кам бўлмайдиган давлатни яратиш ва бу давлат ҳар қандай масалада фуқароларга кафолат бериши олдин эътироф этилган бўлса, энди муҳрлаб қўйиляпти.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#insonqadri

Жойларда аҳоли мурожаатларини ўрганиб, ечимга келтириш чораларини кўрмоқда.

Куни кеча туман ҳокими томонидан ўтказилган сайёр қабулда Давлатобод туманининг Умид маҳалласида яшовчи фуқаролардан муаммо вазиятни ечимга келтиришда ёрдам сўраб мурожаат келиб тушган эди.

Гап шундаки, маҳалланинг 5-20-1 да яшовчи Комилова Дилором ва шу хонадонга давогар Мирзатов Тохирлар ўртасида бир неча йиллардан буён низоли вазият мавжуд эди.

Бугун туман ҳокими юрист масъуллар томонидан ушбу низоли вазият ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чораси кўрилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Алишер Саъдуллаев - Ёшлар ишлари агентлиги директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

«Аҳолидан келиб тушган 48,5 мингдан ортиқ таклифларнинг деярли 70 фоизини ёшлар юборган. Бу — ёшларимиз Конституцияни ҳис қиляпти, уни ўзининг Конституцияси деб қабул қиляпти, унда фаол иштирок этяпти, дегани.

Энг муҳими — Давлатимиз раҳбари ёшларнинг билим олиши, маданий ҳордиқ чиқариши, соғлом ва салоҳиятли бўлиб камол топиши учун давлат барча шароитларни яратиши ва барчасини ўз бўйнига олишини Конституцияга киритиш кераклиги таклифини илгари сурди.

Бу нима дегани? Бу — Ўзбекистонда туғилгандан бошлаб, мактабгача таълим, мактаб, олий ўқув юртида билим олиши, касб эгаллаши каби барча ҳуқуқларини Конституцияда битта норма билан мустаҳкамлаш дегани. Ҳар бир ёш Конституцияни қўлга олганда, «бу менинг Конституциям, бунинг ичидаги мана шу модда менинг ҳаётда ўз ўрнимни топишимда ёрдам беради», деган ҳиссиётни ўтказиши керак».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Тадбиркор” МФЙ ҳудудида янги ташкил этилаётган
кулолчилик маркази лойиҳаси


Юксалиш маҳалласида “Кулолчилик микро маркази” ташкил қилиш учун МФЙ ҳудудидан 5 гектар ер майдони ажратилди.

Натижада 31 та кулолчиларга барча шарт-шароитлар яратиб берилади.

Мазкур кулолчиларнинг 31 та лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари шакллантирилди.

Жумладан жами қиймати 28 млрд.сўмлик шундан банк кредити 11 млрд.сўм, 1800 га яқин уста-шогир асосида иш ўрни яратиш режалаштирилиб Микро марказ лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi