Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.44K subscribers
93.9K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди.
Янги марказда ўринлар сони олдинги 85 тадан 160 тага етказилган. Бемор бола ва унинг ота-онаси учун алоҳида шарт-шароитлар яратилган. Чет эллик консультантлар жалб этилиб, даволаш ва диагностика стандартлари янгиланди. Ўзак хужайралари трансплантацияси сони ошди.
Президентимиз марказда даволанаётган болалар ва уларнинг оналарига далда берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Центра детской гематологии, онкологии и клинической иммунологии.
Количество коек в новом центре увеличилось с прежних 85 до 160. Созданы особые условия как для детей, так и родителей. Привлечены иностранные консультанты, обновлены стандарты лечения и диагностики. Увеличилось количество операций по трансплантации стволовых клеток.
Президент выразил слова поддержки лечащимся в центре детям и их матерям.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президентнинг Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташрифи чоғида оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Репродуктив саломатлик маркази, Скрининг маркази, Акушерлик ва гинекология марказини бирлаштириб, янги марказ ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

В ходе посещения Президентом Центра детской гематологии, онкологии и клинической иммунологии состоялось видеоселекторное совещание по вопросам охраны материнства и детства.
Обсуждены вопросы укрепления здоровья матерей и детей, профилактики заболеваний.
Указано на необходимость объединить Центр репродуктивного здоровья, Скрининг-центр и Центр акушерства и гинекологии в один центр.

#Mirziyoyev #yigilish #sogliqnisaqlash #onavabola

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#АНОНС

"Наманган ҳақиқати" газетасининг 2022 йилдаги навбатдаги сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#OB_HAVO

🌦 Бугун - 2022 йил 18 июнь, шанба куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи +33...+38 даража иссиқ, кечаси +16...+21 даража илиқ бўлади.

Тоғли ва тоғолди ҳудудлар, Қамчиқ довонида ҳаво ўзгариб туради. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Сел келиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи +24...+29, кечаси +12...+17 даража илиқ бўлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Муаммоли кредитлар ва қарздорликларини ундириш бўйича ишлар давом этмоқда

Бугун туман ҳокимлигида, муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, уй шароитида ҳам банд бўлишларини таъминлаш борасида кўплаб имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Лекин ушбу кредит маблағларини ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Бугун Давлатобод туманидаги барча 28 та маҳаллаларда аҳолига оилавий тадбиркорлик ва бошқа ажратилган кредит қардорликларини ундирилиш ҳолати бўйича иш ташкил этилди.

Бу бўйича ҳар бир маҳаллага ваколатли идоралардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ва ҳар бир маҳаллада муаммоли кредитларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, солиқдан бўлган қарздорликларни ундириш ишлари ҳам олиб борилади, бу орқалий ишчи гурух фаолиятига ҳам амалий ёрдам берилган бўлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi