Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.95K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
#маҳаллабай

Навбаҳор маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳаллада амалий ишлар қилинмоқда

Бугун туман ҳокими тумандаги ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолияти билан танишди.

Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинига тайинланган ҳоким ёрдамчиси иш фаолияти билан танишиш баробарида амалга оширган ишларини жойига бориб кўрди

Ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб этилиб бир неча тадбиркорлик субектлари ташкил этилишида амалий кўмак берилган. Шунингдек аҳолини банд бўлмаган қатлами билан алоҳида иш ташкил этилиб бандлигини таъминлаш ва даромад манбайини оширишга эришилган.

Давлатобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 8-14-iyun kunlari Namangan viloyati Osiyo kubogining saralash uchrashuvlariga mezbonlik qiladi.

“C” guruhi
🇺🇿 Oʻzbekiston
🇹🇭 Tailand
🇲🇻 Maldiv
🇱🇰 Shri Lanka

Qitʼa birinchiligining saralash oʻyinlarida milliy jamoamizni qoʻllab-quvvatlang.
Ҳоким ёрдамчилари - юртга кўмакчи

Бугун 2-июн куни Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев "Элобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Каримов Козимбек фаолиятини ўрганди.

Ушбу маҳаллада ўтказилган хатлов асосида аниқланган масалаларни ва аҳоли даромадларини ошириш йўлида бир қатор амалий ишларга киришилгани назорат килинди.

Шунингдек, "Элобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг намуна сифатида танлаб олинган Тўрақўрғон кўчасида амалий семинар ҳам ташкил этилди. Ушбу кўчада ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан яшаш хонадонида имтиёзли кредит асосида фуқаро Рапиева Ҳакимахонга тикувчилик цехи ташкил этилди бунинг натижасида 5 нафар ишсиз аёллар иш билан таъминланди. Бундан ташқари, ушбу кўчанинг хар бир хонадонида камида биттадан тадбиркорлик фаолиятлари йўлга қўйилган бўлиб, хар бир хонадон паспорти эшикларига осилган. Ушбу кўчада иссиқхона, тикувчилик, чорвачилик, дехқончилик ҳам йўлга қўйилган.

Давлатобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Наманганда кибер таҳдидлардан ҳимояланишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий
йилнинг 30 майидан бошлаб жойларда аҳолининг барча қатлами ўртасида кибер таҳдидлардан ҳимояланишга қаратилган «Кибергигиена куни» ҳамда “Маҳалламда кибержиноят бўлмайди” шиори остида таъсирчан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Наманган вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тарғибот тадбирлари ўтказилиши бошланди.

Давлатобод тумани маданият марказида Аҳоли вакиллари, ҳоким ёрдамчилари, мфй раислари, ёшлар етакчилари иштирокида “Маҳалламда кибержиноят бўлмайди” шиори остида “маҳаллабай” профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирларда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш ва кибертаҳдидларда ҳимояланиш борасида чуқурроқ тушунчалар беришга алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув ва семинарлар эртага ҳам давом эттирилади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi