Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.65K subscribers
96.6K photos
7.06K videos
64 files
14.2K links
Download Telegram
Таълимдаги ташаббус ижобий самара беради

Таълим тизимида турли янги инновацион ғояларни, педагогик технологияларни жорий қилиш ўқувчиларни фан соҳаларига қизиқишларини оширишга ва таълим сифатини яхшилашга хизмат қилади. Бугун, Давлатобод туман ХТБга қарашли 84-сонли умум таълим мактабида ташкил қилинган "Буюклар сиймоси мангу барҳаёт" номли туман семинари ҳам фаол педагоглар учун мунозара майдони бўлди. Тадбирда "Темур-буюк сиймо", "Машраб-покиза эътиқод тимсоли", "Зулфияхоним-садоқат ва вафо куйчиси" каби очиқ дарслар ҳамда саҳна кўринишлари, "Алишер Навоий ҳаётига оид тақдимотлар" ва бошқа тадбирлар ҳамда семинар тренинглар меҳмонларда ўзгача таассурот қолдирди.

Албатта, бу каби тадбирлар ўзаро фикр алмашиш ҳамда таълим тизимига самарали усулларни жорий қилишда муҳим рол ўйнайди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Photo
Энди Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси билан онлайн боғланиш мумкин!

Telegram тармоғидаги MibuzBot канали орқали алимент ундирувлари билан боғлиқ ишлар бўйича қарздор ва ундирувчилар ҳамда Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари ўртасида онлайн тезкор алоқа хизмати яратилди.

Эндиликда сиз исталган вақтда ва жойда бўла туриб, номингизда алимент билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, мавжуд ижро ҳужжати юзасидан маълумот олиш имкониятига эгасиз.

Сиз бунинг учун, Telegram тармоғи орқали электрон почта белгиси MibuzBot каналидан фойдаланишингиз мумкин.

Бу қандай амалга оширилади? Сиз аввало ушбу бот каналга кириб, старт тугмасини босасиз экранда келтирилган хизматлардан бирини танлайсиз.

Ижро ҳужжатлари бўлими орқали сиз ўзингизга тегишли бўлган алимент ва бошқа ижро ҳужжатлари юзасидан маълумот олишингиз мумкин.

Аниқроқ айтганда Сизнинг ижро иш рақамингиз, уни юборган орган, Бюрога келиб тушган сана ҳамда ижро ҳужжати мазмуни, шунингдек, қарздорлик суммаси ва давлат ижрочиси ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Агар номингизда алимент ундирувларидан бошқа ижро ҳужжатлари мавжуд бўлса, улар ҳам экранда дарҳол пайдо бўлади ва сиз истасангиз шу жойнинг ўзидан тўловни амалга ошириш имкониятига ҳам эгасиз.

Шунингдек, алимент бўйича тезкор алоқа бўлими орқали сиз давлат ижрочисига тўғридан-тўғри ўз ижро ишингиз юзасидан савол йўллашингиз мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, эндиликда Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари вақт сарфлаб бормасдан, давлат ижрочиси билан тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйинг ҳамда тезкорликда саволларингизга жавоб олишингиз мумкин!

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Унда нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгиланиши кутилмоқда.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего усиления поддержки социально уязвимых слоев населения.

Ожидается, что на нем будет определен ряд важных задач по расширению материальной поддержки и социальных услуг престарелым, пенсионерам, лицам с инвалидностью и другим категориям.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.
Лойиҳани мукаммал қилиш, йўналишларни тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Лойиҳани жамоат транспорти ҳолати энг оғир бўлган кўчалардан бошлаш зарурлиги таъкидланди.
Йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш режалари бўйича ҳам ахборот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о планах развития транспортной системы города Самарканда.
На презентации рассмотрены предложения, разработанные с участием зарубежных экспертов. Отмечалось, что проект должен реализовываться начиная с улиц, слабо обеспеченных общественным транспортом.
Дано указание доработать проект, правильно организовать маршруты.
Также представлена информация о планах по улучшению дорожно-транспортной инфраструктуры.

#Mirziyoyev #taqdimot #Samarqand #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#FlowerFestNamangan

Давлатободда гул байрамига тайёргарлик авж паллада

Намангда бўлиб ўтадиган 61-анъанавий “Гул байрами”ни муносиб ўтказиш ва аҳолига байрамона кайфият тақдим этиш мақсадида туманда ҳам чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Наманган вилоятида “Гул байрами”ни кўтаринкилик билан ташкил этиш мақсадида гул билан безатилган 300 та машиналар иштирокида “ГУЛ ПАРАД”лари ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Захириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истирохат боғида режалаштирилган фестивални ўтказиш ШТАБи ўз ишини бошлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi