Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
95.1K photos
6.9K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари муҳокама қилинди

Бугун туман ҳокими бошчилигида тумандаги марказий кўчалар қирғоқлари, уйлар атрофларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, коммунал соҳага оид кўплаб масалалар муҳокама қилиниб келгусидаги вазифдалар белгилаб олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Forwarded from Xushnudbek.uz
Давлат ишхонасида ишлаётганлар энди фарзандларининг тўлов-контрактини иш ҳақидан тўлай олмайдими?

ЖАВОБ: Ўтказа олади, UzAsbo тизимидаги техник муаммо бартараф этилди.

Қонунчиликка кўра, агар ходимлар 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига ойлик иш ҳақидан пул ўтказса, даромад солиғидан имтиёз қўлланади ва ўша ўтказилган суммадан автоматик 12% пул қайтариб берилади. Шу сабаб, кўпчилик контрактни шундай тўлайди.

Аммо яқин кунларда давлат ишида ишлайдиганлар шу хизматдан фойдала олмай қолишган. Бу муаммо бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Ушбу масала бўйича Молия вазирлиги билан боғландим ва масалага ойдинлик киритдик.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳозирда UzAsbo тизими такомиллаштирилмоқда. Бундан асосий мақсад бюджет пулларининг ўзлаштирилишига имкон қолдирмаслик. Техник ишлар пайти маълум вақт ушбу фукнция ёпиб қўйилган.

Аммо ҳозирда яна очиб юборилди. Бюджет ташкилотлари бемалол ўз ходимларининг фарзандлари ва ўзларининг контрактларига тўловни иш ҳақидан амалга ошира олишади.


👉 @xushnudbek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҲОЛИ ЎРТАСИДА ХОНАДОН ВА ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ

Миллий гвардия Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси Наманган шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан Давлатобод туманида жойлашган Юксалиш махалласида аҳоли ўртасида хонадон ва объектларни қўриқловга олишнинг аҳамияти юзасидан кўргазмали тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Фуқароларга замонавий техник қўриқлов воситалари ва уларнинг хизмат кўрсатиш турлари ҳамда бир қатор қулайликлар бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.

Бу каби ўтказилаётган тадбирлар, келгусида фуқароларнинг Қўриқлаш хизматидан фойдаланишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥⚽️ ФАНТАСТИК ГОЛ! Жамшид Искандеров 25'

«Навбаҳор» - «Нефтчи» 1:0


Ⓜ️NAVBAHORNEWS
🏆 | Ўзбекистон Coca Cola кубоги. “А” гуруҳи. 3-тур

“НАВБАҲОР” 🆚 “НЕФТЧИ” - 2:0 (1:0)
Голлар:
Жамшид Искандеров (25), Зоран Марушич (65).

Шу тариқа "Навбаҳор" Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқич баҳсларини 100 фоизлик натижа билан якунлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥⚽️ Зоран Марушич 65'

«Навбаҳор» - «Нефтчи» 2:0

📲 NAVBAHORNEWS
Avval xabar berilganidek, «Boʻzatov FEST» Yoshlar ovozi tanlovining hududiy bosqichiga 18-aprel kuni start berildi! Hududiy bosqich 18-27-aprel kunlari Qoraqaplog‘iston Respublikasi, viloyatlar hamda Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadi.

Tanlovning ushbu bosqichida mahalliy bosqichda g‘olib bo‘lgan ishtirokchilar qatnashadi. Yoshlarning chiqishlari televizon formatda yozib olinadi. Mazkur bosqichda 1-oʻrinni egallaganlar finalga — Boʻzatovga yoʻl oladilar!

Hududiy bosqich ishtirokchilarining barchalariga omad tilaymiz!
#СТАТИСТИКА

🔘 Автомактабларда ўқиш нархлари бир йилда ўртача 15,2 фоизга қимматлашгани маълум қилинди

🔹️ Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари февраль ойига нисбатан 13,3 фоизга, йил бошидан бери эса ўртача 13,9 фоизга қимматлашган.

«Курслар нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, яъни бир йилда ўртача 15,2 фоизга қимматлашгани кузатилган», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида ўтказилган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев «бундан буён ҳайдовчининг интизомига қараб, уни ўқитган автомактаб фаолиятига ҳам баҳо берилади», дея таъкидлаганди. Қолаверса, ўшанда вилоят ҳокимлари ва ички ишлар бошлиқларига уч ой муддатда ҳудудларида замонавий автомактаб ва имтиҳон марказларини ташкил этиш топширилганди.
Давлатобод туманидаги электр энергияси истеъмолчилари диққатига.

Давлатобод тумани ҳудудидаги 110/10 кВ "Паррандачи" нимстанциясидан чиқувчи 10 қВли "Парранда-1", "Радио тармоқ", "Иттифоқ", "Бунёдкор" электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Таъмирлаш ишлари 19 апрель куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар амалга оширилади.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеьмолчилардан узр сўраймиз
Президент қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Дастлаб “Янги Ўзбекистон” университети лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, бу ерда 5 та факультет учун ўқув бинолари, маъмурият, ўқитувчилар ва талабалар учун ётоқхоналар, кутубхона, лаборатория, спорт саройи ва стадион барпо этилади.
Шунингдек, Яшнобод туманида аквапарк ва Юнусобод туманида гуллар боғи барпо этиш, Поп тумани билан Наманган шаҳри ўртасидаги автойўлни кенгайтириш лойиҳалари кўриб чиқилди.

Президент ознакомился со строительными проектами.
Рассмотрен проект Университета «Новый Узбекистан». Будут возведены учебные корпусы для 5 факультетов, административное здание, общежития для преподавателей и студентов, библиотека, лаборатория, дворец спорта и стадион.
Представлены также проекты строительства аквапарка в Яшнабадском районе и цветочного сада в Юнусабадском районе, расширения автодороги между Папским районом и городом Наманганом.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.

Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз.

Распространяемая некоторыми Telegram-каналами информация о якобы ракетном обстреле с территории Афганистана частей Вооруженных Сил Узбекистана в районе г.Термеза абсолютно не соответствует действительности.

По данным Минобороны и Пограничных войск Узбекистана, на узбекско-афганской границе никакой военной активности не наблюдается, ситуация стабильная.

Просим не поддаваться провокациям.