Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.93K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Энг фаол тарғиботчилар аниқланди

Ҳабарингиз бор, айни кунларда Республикамизнинг барча туман-шаҳарларида умум таълим мактабларида фаолият олиб бораётган ижодий-маданий масалар бўйича тарғиботчилар ўртасида танловлар бўлиб ўтмоқда. Бугун "Янги Ўзбекистон-ёшлар зиё маскани"да ушбу танловнинг туман босқичи ташкил қилинди. Давлатобод туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими, халқ таълими бўлими ҳамда туман маънавият бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирда тарғиботчилар ўзларининг фаолиятлари, эришилган ютуқлар хусусида маълумот бериб ўтдилар. Якуний балларга кўра: 49-мактаб тарғиботчиси Шохсанам Эрманбетова ҳамда 64 мактаб тарғиботчиси Умида Исмоиловалар 1-ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олдилар. Иштирокчиларнинг кейинги фаолиятларига омад тилаймиз.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#beshtashabbus #Davlatobod #yoshlar

«Беш ташаббус» маҳаллаларда

Давлатобод тумани 1 сектор ҳудудидаги Елҳон маҳалласида “Беш ташаббус” ҳаракати доирасида тадбир ёшлар фестивали ўтказилди.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда мактаб ўқувчилари ўзларининг бор истеъдодларини намойиш этишди.

Туман сектор раҳбарлари иштирокида ўтган тадбир доирасида китобхонлик, заковат интеллектуал ўйини. тасвирий санъат, мусиқа, киберспорт, шашка-шахмат, арқон тортиш, стол тенниси ва гандбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар ва ташкилотчилар муносиб тақдирланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Ахборот технологиялари соҳасидаги натижалар ва жорий йилги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Хизматлар кўламини мунтазам кенгайтириб бориш, соҳада экспорт ҳажмини шу йил якунига қадар 100 миллион долларга етказиш бўйича кўрсатмалар берилди. IT-паркларга кўпроқ компанияларни жалб қилиш, масофавий хизматлар марказлари ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш, соҳада мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Состоялось совещание по достигнутым результатам в сфере информационных технологий и задачам на текущий год.
Поручено постоянно расширять спектр услуг, до конца текущего года довести объем экспорта в отрасли до 100 миллионов долларов. Поставлена задача привлечь больше компаний в IT-парки, организовать центры дистанционных услуг.
Рассмотрены вопросы расширения телекоммуникационных сетей, совершенствования подготовки специалистов для сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #IT #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter