Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.66K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
NAMANGANNING GASTRONOMIK TURIZMI ROSSIYANING "НТВ" TELEKANALI "ПОЕДЕМ ПОЕДИМ" TELEDASTURI IJODIY GURUHI E’TIROFIDA!

Joriy yilning 10-11 aprel kunlari Namangan viloyatida gastronomik turizmi bo‘yicha xizmat safarini amalga oshirishdi.

Rossiyaning "НТВ" telekanali "ПОЕДЕМ ПОЕДИМ" teledasturi ijodiy guruhi 10-11 aprel kunlari Namangan viloyatida "Afsonalar vodiysi" ko‘ngil ochar bog‘i hamda gastronomik turizmini tasvirga tushirdi.

Gastronomik turizmini tasvirga olish davomida "ПОЕДЕМ ПОЕДИМ" teledasturini teleboshlovchisi Arnaldi Federiko somsa markazida 20 hilldagi somsa tayyorlash jarayonida ishtirok etdi.

📌@davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖇 Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси тайёр

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Зоҳиджон Турдиев маълум қилди.

📈 Дастур ижроси юзасидан Наманган муҳандислик-технология институти негизида Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш бўйича Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқилди. Қарор лойиҳаси юзасидан вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

📨 Шунингдек, Наманган вилоятида Ибрат ижод мактаби негизида Чет тиллари институтини ташкил этиш бўйича тайёрланган қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Ҳозирги кунда қарор лойиҳаси тасдиқланиш жараёнида.
#sayyorqabul

Ҳоким қабули муаммолар ечими

Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида “Орзу” маҳалласидаги 1 сектор штабида ташкил этилган сайёр қабулга, тумандаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳам жалб этилди.

Давлатобод туман ҳокими Анваржон Тожимирзаевнинг сайёр қабулида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турувчи аҳолининг ҳам мурожаатларини тингланди.

Бир неча соат давом этган қабул якунида, мутасадди ташкилот раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi