Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.48K subscribers
93.8K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Ёшлар "Ҳоким кубоги" учун беллашдилар

Бугун, Давлатобод тумани ХТБ га қарашли 54 сонли умумий ўрта таълим мактабида, туман ҳокими кубоги учун ёшлар ўзаро беллашдилар

Мазкур мусобақада 6 та МФЙ дан ёшлар спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича куч синашдилар. Спорт мусобақаларига 80 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар жалб қилинди. Мусобақа сўнгида фаол иштирок этганлар ва яхши натижаларга эришганлар муносиб тақдирландилар.

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ишсизларни касбга ўқитиш, олий таълим муассасалари ва йирик санот тармоқларида малакани баҳолаш марказлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш вазифаси қўйилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қобилиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.

На видеоселекторном совещании по вопросам молодежи указано на важность профессионального обучения безработных, организации центров оценки квалификации в вузах и крупных промышленных отраслях. Поставлена задача выделить молодежи по 1 гектару из каждых 10 гектаров посевных земель для занятия сельским хозяйством.
Даны поручения по содержательной организации досуга молодежи, созданию необходимых условий для самореализации.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

Обозначены важные направления обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Йиғилишда Президентимиз томонидан муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди.

Унга мувофиқ,

▪️ҳокимнинг иқтисодиёт, инвестициялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари – бандлик масалаларига;

▪️солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари – ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга;

▪️ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга;

▪️туман прокурори, ички ишлар ва мудофаа бўлими бошлиқлари – уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул бўлади.

2021 йилда 500 минг нафар ёшни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш вазифаси қўйилди. “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
⚡️Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қатор топшириқлар берди:

▫️тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга ускуналар харид қилиши учун субсидия ажратиш;

▫️жойларда ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш;

▫️қудуқлар қазиб, захира ерларни ёшларга фойдаланиш учун бериш;

▫️ёшларнинг томорқада лимончилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик қилишлари учун кредитлар ажратиш;

▫️чекка ҳудудлардаги мактабларда намунавий тўгараклар ташкил этиш;

▫️ мактабларда 20 мингта спорт тўгарагини ташкил этиш;

▫️талабалар уйларини кўпайтириш.

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Давлатобод туманига ХТБ га қарашли 64-умумий ўрта таълим мактабида Халқ таълими Вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш" бўйича минтақавий бошқармаси хамкорлигида мактаб ўқувчилари ўртасида наркотик моддалар исътемол қилиш, зўравонлик, жиноятчилик каби холатларни олдини олиш мақсадида, болаларда спорт орқали хаёт кўникмаларини ривожлантириш бўйича 'ХАЁТГА ҚЎШИЛ" дастури доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter