Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.66K subscribers
96.5K photos
7.05K videos
64 files
14.1K links
Download Telegram
#beshtashabbus #yoshlar #Davlatobod

«Беш ташаббус» маҳаллаларда

Давлатобод тумани 1 сектор ҳудудидаги Наврўз маҳалласида жойлашган 53-сонли мактабда “Беш ташаббус” ҳаракати доирасида тадбир ўтказилди.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда мактаб ўқувчилари ўзларининг бор истеъдодларини намойиш этишди.

Тадбир доирасида китобхонлик, тасвирий санъат, мусиқа, киберспорт, шашка-шахмат, арқон тортиш, стол тенниси ва гандбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар тақдирланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Туман ҳокими 1 сектор ҳудудидаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини 53 мактабда ёшлар билан учрашди.

Очиқ мулоқот ва самимий суҳбат тарзида кечган учрашувда корхона, ташкилот ва тегишли мутасаддилар иштирок этди.

Ёшларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга амалий ёрдам бериш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалалар учрашувнинг асосий мавзусини ташкил қилди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларининг муаммолари бўйича туман ҳокими билан бу масалалар юзасидан тегишли тартибда ижобий ечим топилиб, маълум бир вақт талаб этадиган масалалар юзасидан текишлилиги бўйича ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Мурожаатлар бартараф этиш юзасидан мутасаддилар бириктирилиб ижроси назоратга олинди.

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi