Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.04K subscribers
94.5K photos
6.84K videos
61 files
13.7K links
Download Telegram
Ободлик кўнгилдан бошланади

Тинч ва осуда юртга байрамлар, фаровон кунлар ярашади. Кўчаларимиз, ҳонадонларимиз ободлиги эса кўнгилларга янада ёруғлик, сокинлик келтиради. Юртимизга кириб келаётган Муборак моҳи Рамазон ойини муносиб кутиб олиш, бу борада ҳудудлардаги зиёратгоҳ ва масжидларимиз, қабристонларимизни обод қилиш йўлида Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси вакиллари томонидан хайрли ишга қўл урилди бунда масжидларга олиб борувчи йўллар ва ёндош ҳудудларда эрта тонгдан ҳашар ишлари ташкил қилиниб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барча фуқароларимизни ушбу хайрли ишларда фаол бўлиб, ўз ҳиссаларини қўшишларига чақириб қоламиз.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tezkor #Foydali

Kadastr qilish uchun nima qilish kerak?

🎥 Ushubu videoda ko’pchilikni qiziqtiradigan savollarga javob berilgan.
Forwarded from О. Нарзуллаев
#online #yashilmakon #suvtaminot

Маконимиз яшил тус олсин...


Юртимиз бўйлаб кенг қамровда ўтказилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойихаси доирасида вилоятдаги сув иншоотларида хам кўчат экиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Жумладан, Давлатобод туманининг "Орзу" сув иншоотида эрта тонгдан 3 минг туп терак қаламчалари, 150 туп игна баргли арча, каштан, павловния хамда 200 тупдан ортиқ бодом ва бошқа мевали дарахт кўчатлари яхши ният билан ерга ўтқазилди.

Ободонлаштириш ишларида Давлатобод тумани сектор раҳбарлари, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ директори ва бошқа рахбарлар хам фаол иштирок этдилар.

Эзгу ният билан экилган кўчатлар яшнаб юртимиз кўркига кўрк қўшади деган умиддамиз.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#online #yashilmakon

Яшил макон лойиҳаси авж паллада


Давлатобод тумани "Юксалиш" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 2 га ер майдони тошлардан тозаланиб ободонлаштирилди ва терак қаламчалари ҳамда кўчатлари экилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi