Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.49K subscribers
93.7K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аёлларни самимий табриклаб, уларга юксак эҳтиромини билдирди.
Тадбирда фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган бир гуруҳ хотин-қизларга ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб топилганларга ушбу мукофотлар тантанали равишда топширилди.

В Международном конгресс-центре состоялось праздничное мероприятие в честь 8 марта – Международного женского дня.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев сердечно поздравил женщин и выразил им свое глубокое почтение.
Состоялось торжественное вручение наград группе женщин, удостоенных почетных званий, орденов и медалей, а также лауреаткам Государственной премии имени Зульфии.

#Mirziyoyev #marosim #8mart #taqdirlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТДА АЗИЗДИР АЁЛ"

Наманган вилоятида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир вазифаларни бажаришда давлат ташкилотлари билан миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, ижодий уюшмалар, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Вилоятимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг миллий урф-одатлари, миллий таомлари, қадриятлари ва ҳунармандчилик ишлари намойиш этган холда Давлатобод туманида "Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида фестиваль ташкил этилди.

Фестиваль доирасида худудларда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари холидан хабар олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
Ҳурматли ҳамшаҳарлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июнда қабул қилинган "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ПҚ 5152-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилояти шаҳар ва туманлар марказлардаги Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларини ташкил қилинаётганлиги маълум қиламиз.
Ушбу ҳудудлардаги кўп квартирали уйларни бошқариш истиқомат қилувчиларнинг яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланишда қулай хамда ҳавфсиз шароитларни таъминлаш умумий мол-мулкни лозим даражада сақлаш хамда умумий мол-мулкдан фойдаланиш масалаларини хал этишни янада такомиллаштиришни кўзда тутувчи БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯЛАРИ фаолияти йўлга қўйилади.
Бошқарувчи ташкилотлар очиқ танлов ўтказиш йўли билан танланади ва уларга қўйидаги вазифалар юклатилади:
Шартномага асосан барча кўп квартирали уй жойларни бошқариш;
Мулкчилик шаклидан қаътий назар ҳудуддаги ташкилотларга, объектларга сифатли коммунал ва авария вазиятларни бартараф этиш хизматларини кўрсатиш;
Тегишли хокимлик билан тузилган шартномага асосан ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;
Мазкур ҳудудлардаги кўп квартирали уйларда истиқомат қилаётган аҳолини оғирини енгил мушкулини осон қилиш орқали тадбиркорлик фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган ҳамюртларимизни очиқ танловда иштирок этишга таклиф этамиз.
Бошқарув сервис компаниясини фаолиятини олиб боришда барча қулайликлар ва имтиёзлар мавжуд.
Танлов шартларига доир қўшимча маълумотларни Наманган вилояти уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг 69 227 89 74, 69 227 93 77 тел. рақами орқали қўнғироқ қилиб билиб олишингиз мумкин.
Тадбиркорлик истагидаги ҳамюртларимиз мурожаатлари жорий йилнинг 25-март куни соат 18.00 га қадар қабул қилинади.