Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.91K subscribers
95.1K photos
6.91K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Президент Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park ни бориб кўрди.
Хизматлар нархини арзонлаштириш, узоқ маҳаллалар аҳолисига сайёр ва онлайн хизмат кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.
– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент посетил Центр государственных услуг города Бухары и местный филиал IT-парка.
Даны поручения по снижению стоимости оказания услуг, организации мобильного и дистанционного обслуживания населения отдаленных районов.
– Бухара издавна была центром науки. И сегодня много образованной, целеустремленной молодежи. Необходимо создать бухарский бренд в сфере IT. Для этого есть все – условия, ресурсы, интеллект, – сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #IT

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маданият ва санъат соҳасидаги давлат мулки объектлари давлат-хусусий шериклик асосида берилади

“Маданият ва санъат соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (30-сон, 20.01.2021 й) қабул қилинди.

Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан келишмасдан, қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги белгиланди:

уларнинг тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш;

уларнинг ҳудудидаги ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиш.

Мазкур турдаги объектлар уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.

Бунда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:
хизмат кўрсатиш;
кичик ишлаб чиқариш;
савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни, маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида бир гуруҳ "Аёллар дафтари"га кирган хотин-қизларни "Исхоқхон тўра Ибрат" мажмуасига сайёхат ташкил этилди.

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Давлатобод тумани ХТБ га қарашли 64-мактабида беш ташаббус доирасида 8- синф ўқувчилари ўртасида қувноқ стартлар, 7- синф ўқувчилари ўртасида мини футбол мусобақалари ўтказилди.

Қувноқ старт мусобақасида 8-А, мини футбол бўйича 7-Б синф ўқувчилари ғолибликни қўлга киритишди.

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизими такомиллаштирилади

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
"IT shool" да Очиқ эшиклар куни!

Давлатобод тумани ХТБ га қарашли 78-мактаб ўқувчилари "IT shool" марказига саёҳати ташкил этилди. Саёҳатдан кўзланган мақсад ўсиб келаётган ёшларни IT соҳасига қизиқтириш.

Ўқувчилар учун марказ ўқитувчилари томонидан кичик семинар ташкил этилди.

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter