Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.44K subscribers
93.9K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
#muloqot

Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Вилоят ҳокими мулоқот аввалида Президентимиз томонидан ўтказилган тадбиркорлар билан мулоқотдан келиб чиқадиган мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтди.

Қабулда 200 нафарга яқин ошиқ тадбиркор, шаҳар-туман ҳокимлари ўринбосарлари, мутасадди корхона-ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.

Тадбиркорлар вилоят раҳбарига кичик саноат зоналаридан жой олиш, кредит ажратиш, ижара масалалари, бозор ва дўконлар қуриш бўйича мурожаат этдилар. Ушбу мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Қабулда тадбиркорлар томонидан фақат масала ёки муаммолар эмас, балки таклифлар ҳам билдирилди.
Тарихий сана

1992 йил 2 март куни янги суверен давлат — Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди.

Ўтган давр мобайнида кўплаб соҳа ва йўналишларда ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Коррупцияга қарши курашиш ҳам ҳамкорлик йўналишларидан бири ҳисобланади. Хусусан, 2008 йилда мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши конвенциясига қўшилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилиши натижасида ушбу йўналишдаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Агентлик ташкил этилган илк кунлариданоқ БМТ ва унинг тармоқ ташкилотлари биргаликда ишлашга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Бугунги Агентлик БМТ оиласининг БМТнинг Тараққиёт дастури (UNDP), БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC), БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) каби ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
​​⚡️⚡️⚡️Банкомат орқали банк картасини қайтармаслик ҳолатлари.

🔥Банкоматнинг банк картасини ушлаб қолишининг асосий сабаблари:

🔺пин код кетма-кет уч марта нотўғри киритилган;
🔺банк картаси муддати тугаган (муддати ўтган) ёки блокланган;
🔺банк картаси механик зарар кўрган (чип зарарланган);
🔺операция тугаганидан кейин банк картасини банкоматнинг карта ридеридан 10-20 сония ичида қайтариб олинмаcлик;
🔺банкоматнинг носоз ҳолатда бўлиши.

⚡️Муҳим! Банкомат картани қайтармаганда одатда керакли маълумотларни ўз ичига олган чекни чиқаради. Уни ташлаб юборманг, ушбу чек банк картангизни қайтариб олиш учун банкка мурожаат қилганда фойдали бўлиши мумкин.
Агар банкомат сизга бундай чек бермаган бўлса, қайғуришга ҳожат йўқ, чексиз ҳам банк картангизни қайтариб олишингиз мумкин.

⚡️Бундай ҳолатларда амалга ошириш зарур бўлган ҳаракатлар кетма-кетлиги:

🔺Амалиётни бекор қилишга ҳаракат қилинг:
🔺"Бекор қилиш" тугмасини босинг, бир неча дақиқа кутиб туринг - бу вақт давомида "техник носозлик" автоматик равишда бартараф этилиши мумкин.
🔺Агар банкомат банк картангизни қайтармаса, банкоматнинг жойлашувига (банк ичида ёки алоҳида АТМ пунктида) қараб банк ходимига мурожаат қилинг.
🔺Банкоматга хизмат кўрсатувчи банкка қўнғироқ қилинг:
🔺Банкоматнинг ўзида банк номи ва банк картангизни қайтариб олишингиз учун нималар қилишингиз зарурлигини тушинтириш учун алоқа рақами ҳақида маълумотлар мавжуд. 🔺Банкомат банк биносида жойлашган бўлса, ходимларга мурожаат қилинг.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари – Контртеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди.
Мамлакатимизнинг БМТ институт ва тузилмалари, шу жумладан Контртеррор бошқармаси билан амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Минтақа кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши, афғон халқига кўмаклашиш ва ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял заместителя Генерального секретаря ООН – главу Контртеррористического управления Владимира Воронкова.
Рассмотрены вопросы дальнейшего развития практического взаимодействия нашей страны с институтами и структурами ООН, в том числе с Контртеррористическим управлением.
Состоялся обмен мнениями по региональной повестке, в том числе развитию ситуации в Афганистане, принятию мер по оказанию содействия и помощи афганскому народу.

#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онага яхшилик қилиш

Наманган шаҳридаги "Ҳидоя" ўрта-махсус ислом билим юрти директори Бобамирзаев Абдулазиз
ДАСТУР НАМАНГАН ШАҲАР.pdf
484 KB
Barcha yoshlarni faollikka chaqiramiz!

Namangan shahrida 2022-yilda yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirishga qaratilgan chora-tadbirlar dastur loyihasi ishlab chiqilgan.

Ushbu dastur loyihasiga yoshlar tomonidan berilgan taklif va tashabbuslarini qo'shimcha kiritish maqsadida telegram sahifamiz orqali tashkil etilgan muloqot guruhida o'z fikr va mulohazalaringizni qoldirishingiz mumkin #4martgacha

Dastur bilan tanishing va taklifingizni yozib qoldiring
👇👇👇👇
https://t.iss.one/+-arwgXK5aZM1ZmIy
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Унда 200 нафарга яқин ишбилармон, шаҳар-туман ҳокимлари ўринбосарлари, мутасадди корхона-ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.

Тадбиркорлар вилоят раҳбарига кичик саноат зоналаридан жой олиш, кредит ажратиш, ижара масалалари, бозор ва дўконлар қуриш бўйича мурожаат этдилар. Ушбу мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Қабулда тадбиркорлар томонидан фақат масала ёки муаммолар эмас, балки таклифлар ҳам билдирилди.