Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.02K subscribers
94.5K photos
6.85K videos
61 files
13.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
- Президентимиз ташаббуслари билан бошланган Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида кейинги беш йилликда республикамизда 1 миллиард кўчат экиш режалаштирилган. Келажакда ушбу кўчатларнинг 80 фоизи, яъни 800 миллиони ўсиб-ривожланса, шунда аҳоли жон бошига 20 дан зиёд дарахт тўғри келади, - дейди Намангандаги Янги Ўзбекистон боғида ўтказилган Республика кўргазмали семинарида иштирок этган Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти илмий ходими Шукрулло Зиядов.

Медиа Департамент
Усмон Носир ижодига назар

«Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани» ахборот-кутубхонаси
нинг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ «Замонавий ўзбек адабиёти ривожида Усмон Носир ижодий меросининг ўрни ва аҳамияти» мавзусида ўтказиладиган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими раиси Зиёвиддин Мансур, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Оппоқов, журналист, манбашунос Раҳимжон Ирисов, адабиётшунос, “Репетитор” газетаси лойиҳа раҳбари Муҳаммад Вали, Наманган давлат университети катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Озодахон Болтабоева, Наманган вилояти ФВБ ХДХЎМ бошлиғи, капитан Феруз Юлдашев, Ёшлар зиё маскани ахборот-кутубхонаси директори Дилноза Азизова ҳамда ўқувчи ёшлар, талабалар, ижодкорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Илмий-амалий конференцияда йиғилганларга Усмон Носир ижодий мероси, ҳаёт йўлига бағишланган фикр-мулоҳазаларини билдириб, бу каби тадбирлар йил давомида мунтазам ўтказиб борилишини таъкидлаб ўтишди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди

Давлатобод тумани "Орзу" МФЙда туман ҳокими Анваржон Тожимирзаевнинг тадбиркорлар билан сайёр қабули бўлди.

Савдо Саноат Палатаси туман бўлими томонидан ташкилланган сайёр қабулда туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев, тадбиркор ва ишбилармонларни қабул қилиб таклиф ва мурожаатларини тинглади.

Очиқ мулоқотда бир неча тадбиркорлар иштирок этди. Туман раҳбари уларнинг мурожаатларини атрофлича ўрганиб, масалалар ечими бўйича мутасаддилар билан ҳал этилди.

Тадбиркорлар томонидан янги лойиҳалар ҳам таклиф этилди. Уларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

Бир неча тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди, маълум бир вақт талаб этадиган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга бириктирилиб ижроси назоратга олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimli