Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.57K subscribers
101K photos
7.54K videos
66 files
15.1K links
Download Telegram
#online

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Туман ҳокими “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 сектор штабида ёшлар билан учрашди.

Очиқ мулоқот ва самимий суҳбат тарзида кечган учрашувда 25 нафардан зиёд ёшлар, корхона, ташкилот ва тегишли мутасаддилар иштирок этди.

Ёшларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга амалий ёрдам бериш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалалар учрашувнинг асосий мавзусини ташкил қилди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларининг муаммолари бўйича туман ҳокими билан бу масалалар юзасидан тегишли тартибда ижобий ечим топилиб, маълум бир вақт талаб этадиган масалалар юзасидан текишлилиги бўйича ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Мурожаатлар бартараф этиш юзасидан мутасаддилар бириктирилиб ижроси назоратга олинди.

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Очередной выпуск газеты "Наманганская правда" (25.02.2022 г.)
Подробнее
#online

Ёшларнинг жамиятда ўз ўрни бўлсин!

Яқин вақт ичида давлат ҳокимияти органлари масъулларининг ҳар бир маҳалла, хонадон ва ҳар бир фуқаро, айниқса, аёллар ва ёшларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиб, уларга ўз ўрнида ечим топаётганлари жамиятда уларнинг ўз ўрнини топишларига замин яратмоқда.

Эҳтиёжманд оилалар ва фуқаролар «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га рўйхатга олиниб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.

Жумладан, Давлатобод туманида "Ёшлар дафтари" да турувчи 8 нафар ёшларга тикув машиналари тантанали тарзда топширилди.

Ушбу маросимда Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Туманда бу каби амалий ишлар давом этмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
- Президентимиз ташаббуслари билан бошланган Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида кейинги беш йилликда республикамизда 1 миллиард кўчат экиш режалаштирилган. Келажакда ушбу кўчатларнинг 80 фоизи, яъни 800 миллиони ўсиб-ривожланса, шунда аҳоли жон бошига 20 дан зиёд дарахт тўғри келади, - дейди Намангандаги Янги Ўзбекистон боғида ўтказилган Республика кўргазмали семинарида иштирок этган Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти илмий ходими Шукрулло Зиядов.

Медиа Департамент