Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.57K subscribers
101K photos
7.54K videos
66 files
15.1K links
Download Telegram
#online

Айни пайтда Наманган Ёшлар марказида mGovAward танлови бўйича семинар бўлиб ўтмоқда

Ушбу танловнинг мақсади талабалар ва ўқувчиларни давлат мобил иловаларини яратишга қизиқтириш, янги ва керакли мобил иловаларни ишлаб чиқиш ҳамда энг яхши лойиҳаларни молиявий рағбатлантишдан иборат.

🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари ҳомийлик қилаётган гранд маблағи 100.000 долларни ташкил этади.

- Ушбу ютуқни қўлга киритиш учун давлатимиздаги бирон муаммони ҳал қиладиган мобил илова яратиш талаб қилинади. Танловда қатнашиш шартлари ва батафсил маълумотларни
mgovaward.uz сайтидан олишингиз мумкин, - деди лойиҳа менеджери Жаҳонгир Кагиров.

Тадбирда иштирок этаётган талабалар ва мактаб ўқувчилари саволларига жавоб олишмоқда.

Медиа Департамент
Forwarded from NAMANGAN SADOSI
Бугун шаҳар ҳокимлиги нашри - «НАМАНГАН САДОСИ» газетасининг навбатдаги сони чоп этилди.

Bugun shahar hokimligi nashri - «NAMANGAN SADOSI» gazetasining navbatdagi soni chop etildi.


Каналга қўшилиш ва кузатиш учун👉 https://t.iss.one/Namsadouz
#online

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Туман ҳокими “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 сектор штабида ёшлар билан учрашди.

Очиқ мулоқот ва самимий суҳбат тарзида кечган учрашувда 25 нафардан зиёд ёшлар, корхона, ташкилот ва тегишли мутасаддилар иштирок этди.

Ёшларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга амалий ёрдам бериш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалалар учрашувнинг асосий мавзусини ташкил қилди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларининг муаммолари бўйича туман ҳокими билан бу масалалар юзасидан тегишли тартибда ижобий ечим топилиб, маълум бир вақт талаб этадиган масалалар юзасидан текишлилиги бўйича ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Мурожаатлар бартараф этиш юзасидан мутасаддилар бириктирилиб ижроси назоратга олинди.

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi