Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.4K subscribers
103K photos
7.71K videos
68 files
15.4K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги Дўстлик маҳалласи ҳаёти билан танишди.
Бу ерда 11 та кўп қаватли уй бўлиб, 4 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ўтган йили “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудуд ободонлаштирилди. Болалар ўйингоҳи, спорт майдончаси, савдо ва касаначилик дўконлари барпо этилди.
Давлатимиз раҳбари ушбу бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Фуқаролар йиғинининг янги биносида маҳалла фаоллари билан мулоқот бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с жизнью махалли Дустлик Янгихаётского района.
Здесь есть 11 многоквартирных домов, проживают свыше 4 тысяч человек. В прошлом году она была благоустроена в рамках программы “Обод махалла”. Были построены детская игровая и спортивная площадки, открылись магазины и ателье.
Глава государства осмотрел проделанную созидательную работу. В новом здании схода граждан состоялась встреча с активистами махалли.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#yoshlaryetakchilari

Президент қарорлари амалда - Ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот


Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани" ахборот кутубхонасида туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев ҳамда сектор раҳбарлари маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказди.

Давлатобод туманидаги маҳаллаларда янги тайинланган ёшлар етакчилари билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда, маҳаллалардаги ёшларнинг муаммолари, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларга амалий ёрдам бериш ҳамда иш фаолиятлари ҳақида суҳбатлашилди.

Шунингдек учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президент қарори мазмун ва моҳияти тушинтирилиб, галдаги вазифалар хусусида сўз юритилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi