Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.58K subscribers
101K photos
7.5K videos
66 files
15K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортини кўздан кечирди
#Давлатобод

Кучли тарғибот-юксак натижа

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ҳамда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Наманган муҳандислик-технология институтида “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг мазмун моҳиятини ёшларга кенг тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда модераторлар томонидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида 7 та устувор йўналиш, 100 та мақсаддан иборат Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг мазмун моҳияти тушунтирилди.

Шу билан бирга, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, каби кўплаб мақсадларни ўз ичига олган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори тўғрисида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Мазкур тадбирда ҳамкор ташкилот масъуллари, Наманган “Келажак лидерлари” клуби аъзолари, институт талабалари ва тюторлар иштирок этдилар.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги 59-сон мактаб-интернатни бориб кўрди.
Ҳозирги кунда муассасада 259 нафар кўзи ожиз болалар билим олмоқда.
Давлатимиз раҳбари ўқувчи ва ўқитувчилар билан суҳбатда уларни ўйлантираётган муаммолар ва фикрларини тинглаб, буларнинг ҳаммасини инобатга олган ҳолда кўзи ожиз инсонлар учун имкониятлар кенгайтирилишини таъкидлади ва мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил школу-интернат №59 в городе Самарканде.
Сегодня в учреждении учатся 259 незрячих детей.
В беседе с учащимися и преподавателями глава государства, заслушав волнующие их проблемы и предложения, отметил, что возможности для незрячих граждан будут расширены и дал соответствующие указания ответственным лицам.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, муаммоларни хал этиш юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида, туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев бошчилигида Давлатобод тумани ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, муаммоларни хал этиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда маҳалла раислари, корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашувда маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчиларинг ҳудудларни иқтисодиётини ривожлантириш бўйича таклифлари тингланди. Ўринли деб топилганлари режага киритиб қўйилди.

Давлатобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi