Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.36K subscribers
104K photos
7.77K videos
69 files
15.5K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан туманда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Давлатобод тумани ҳокими Aнваржон Тожимирзаев, маҳаллий экспортёрлар билан учрашди. Учрашувда Савдо-саноат палатаси Наманган худудий бошқармаси бошлиғи Қобилжон Джамалов, маҳаллий экспортёрлар иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда, туманда экспорт ҳажмини ошириш учун экспортёрлар фаолиятни янада ривожлантириш, экспортёр корхоналарга моддий ҳамда амалий ёрдам бериш, халқаро кўргазмаларда иштироки юзасидан мавжуд имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди ва келгусида режалаштирилган ишларни, тизимли амалга ошириш ҳақида келишиб олинди

Шунингдек, мулоқот давомида барча турдаги сертификат олишга кўмаклашиш, келгусида дуч келинадиган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Бугун, 12 январ Наманган шаҳар ҳокимлигининг фаоллар залида Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг
ХХ-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 20-сессиясида республикада биринчилардан бўлиб, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашинининг котибияти ташкил этилди

Мазкур сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Aбдуллаханов Носирбек Aбдурашитович иштирок этди.

Шунингдек, янги ташкил этилган Кенгаш котибиятининг низоми, штатлар жадвали, иш тартиби тасдиқланиб, котибият мудири ҳамда унинг бош мутахассислари тайинланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
🌦 #Об_ҳаво

13 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, бугун – 13 январ куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -5...0 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади

“Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ўтказиладиган ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:
қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;
фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши;
одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши;
ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизликнинг таъминланганлиги;
маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;
коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги;
ҳокимият институтларининг шаффофлиги.

Қарор билан Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини акс эттирувчи 32 та индикатор ҳам тасдиқланди.

Индекс “Huquq ustuvorligi” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланади.

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси 182 та мезонга асосланади:
● статистик маълумотларга асосланувчи 111 та мезон бўйича маълумотлар Олий суд, Бош прокуратура, Адлия, Ички ишлар вазирликлари каби 24 та ташкилот томонидан юритилади;
● социологик сўров натижаларига кўра шакллантирилувчи 71 та мезоннинг 49 таси бўйича сўровлар аҳоли ўртасида, 22 таси соҳа мутахассислари (судьялар, тадбиркорлар, журналистлар, адвокатлар, маҳаллий депутатлар, жамоат ташкилотлари) ўртасида ўтказилади.

Ахборот тизимига киритилган маълумотлар ҳар йили 1 майга қадар умумлаштирилиб, Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси тузилади.

Адлия вазирлиги томонидан индекс бўйича маълумотлар ҳар йили 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритиб борилади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

2020 йил учун Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш ишлари 2021 йил 1 июлга қадар якунланади ва натижалари эълон қилинади.