Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.62K subscribers
100K photos
7.44K videos
66 files
14.9K links
Download Telegram
#online

Байрамлар байрамларга уланганда

Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан мехрибонлик уйида тарбияланиб, мустақил ҳаётга қадам қўйган ёшларга уйлар топширилди.

Жумладан 44 нафар тарбияланувчилардан 24 нафарига кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан кўп қаватли турар жойлардан 1 хонали уй-жойлар нотариал олди-сотди шартномалари орқали расмийлаштирилиб, зарурий 35 турдаги уй жихозлари билан жихозланди, 13 нафарига аввал олинган кўп қаватли уй-жойлардан бўлган ипотека кредит қарздорлиги тўлиқ қоплаб берилди. 6 нафар ёшларнинг уй-жойлари капитал таъмирлаб берилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев сўзга чиқди ва ёшларга янги уйлар калитларини топширди.
«СИЗ ДОИМ ЭЪТИБОРДАСИЗ»

3 декабрь «Халқаро Ногиронларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Давлатобод Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши ёшлар етакчилари ва мактаб сардорлари билан биргаликда «СИЗ ДОИМ ЭТИБОРДАСИЗ» деб номланган ҳайрия акцияси бўлиб ташкил қилиб, туманда жойлашган болалар уйига ташриф буюришди.

Ушбу лойиҳадан кўзланган Мақсад, аҳолининг муҳтож қатламларини ҳолидан хабар олиш, ўксик қалбларга озгина бўлсада ҳурсадчилик олиб кириш ва уларнинг қалбларига қувонч бахш этишдан иборат.

____
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️
@davlatobodhokimligi
🌐
www.davlatobod.uz