Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.7K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади

Келгуси йилда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилади. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1,3 триллион сўм субсидия ажратилади. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган президент видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

“Бу дастлабки ҳисоб-китоблар. Агар талаб бўлса, яна қўшимча ресурс ажратилади”,-деди Президент.

Шунингдек, ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар ипотека кредитлари шартларидан чиқариб ташланади;

эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади;

эҳтиёжманд аҳоли томонидан кредитни қайтаришда фоизнинг давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил - 10 фоиз этиб белгиланади (ҳозирда вилоятларда 10 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиздан юқори қисми қоплаб берилмоқда);

субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам берилади;

ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади (бугунги кунда фақат яқин қариндошлар кафил бўла олади).
Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Аҳоли ва қурувчиларга янги қулайлик ва имкониятлар белгиланди.
Давлатимиз раҳбари одамларга осон бўлиши учун янги уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини бир жойда ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.
Ҳар бир ҳудудда қурилиш кластерлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития промышленности стройматериалов и жилищного обеспечения населения.
Определены новые удобства и возможности для населения и застройщиков.
Глава государства поручил организовать единые центры оказания консультаций и услуг по вопросам оформления, субсидирования и кредитования жилья.
В связи с этим отмечена целесообразность создания строительных кластеров в каждом регионе.

#Mirziyoyev #videoselektor #ipoteka #qurilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Об_ҳаво

3 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Бугун – 3 декабрь куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлиши кутилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Бугун Давлатобод туманида "Коррупциясиз худуд" анжумани бўлиб ўтади

Коррупция билан боғлиқ бўлган ўзингизни қизиқтирган саволларни @NamGroupBot манзилимизга юборишингиз мумкин.

Жонли эфир бошланди👇
https://instagram.com/namanganliklar.uz
https://instagram.com/namanganliklar.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чекланган имконият ортидаги чексиз мақсадлар

Бутун дунё аҳолисининг бир миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муйян бир турдаги ногиронлик мавжуд.

Имконияти чекланган инсонлар ҳам барча одамлар қатори ўзидаги бор истеъдод ва қизиқишларни рўёбга чиқаришга ҳақли. Мамлакатимизда ҳам ногиронлиги бор фуқаролар доимо эътибор ва қўллаб-қувватлашда.

Бугунги қаҳрамонимиз Ҳамидулло Деҳқонов ҳам имконияти чекланган бўлсада, заргарлик ҳунарини ўрганмоқда. У бу ҳунарни эгаллаш учун Уйчининг Жийдакапасидан Наманган шаҳрининг марказига келади. Кунига 2 соатни йўл босишга сарфлайдиган қаҳрамонимиз изланишдан, ўз устида ишлашдан тўхтамайди. Унинг шиори — интилганга толе ёр!

Ҳамидулло келажакда уста заргар бўлиб, ўз дўконини очмоқчи. Қолаверса, техникага ҳам қизиқиши баланд. Унинг яна бир орзуси ўзининг автомашинасига эга бўлиш.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @yanginamanaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни

Чуст тумани "Охунбобо" жомеъ масжиди имом-хатиби Ботиров Баходир