Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.78K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Яшил макон, Пресс-тур.

Наманган вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда Давлатобод туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турда Наманган вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси маъсуллари, ОАВ ходимлари, журналистлар ва блоггерлар иштирок этишди.

Пресс-тур иштирокчиларига сектор раҳбарлари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошрилаёитган ишлар юзасидан тушунчалар бериб, журналистлар томонидан берилган саволлларга атрофлича жавоб бериб ўтдилар.

Маълумот учун: "Яшил ҳудуд" ташкил этиш бўйича туманда экологик вазиятни яхшилаш, атмосфера ҳавосини ифлосланиш даражасини йўқотиб, аҳоли саломатлигини доимий яхшилаш мақсадида тумандаги Орзу массиви ҳудудида 68 гектар майдонга “Янги Ўзбекистон боғи” барпо этилиб, 11 минг тупдан ортиқ 23 хил турда манзарали дарахт кўчатларини етказиб, ушбу майдонда “Яшил ҳудуд” барпо этилиши таъминланади.

Жамоат парки ташкил этиш бўйича Давлатобод туманидаги Мустақиллик ва Умид маҳаллаларида умумий майдони 1,8 гектарда жойлашган фақатгина манзарали дарахтзор ва йўлаклардан иборат бўлган бўш майдонга бугунги кунда туманда истиқомат қилувчи аҳолига маданий дам олишлари учун қулай шароит яратиш мақсадида 30 хилдаги манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилади.

Кўчат экиш ишлари бўйича туман ҳудудидан жами 31 км узунликда давлат аҳамиятига молик бўлган магистрал автомобил йўллари ўтган бўлиб, уларнинг ёқасига бугунги кунда 43 минг 200 туп манзарали дарахт кўчатлари экилганлиги ва қўшимча равишда туманнинг марказий кўчалари, корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда аҳоли хонадонларига 300 минг туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш имкони мавжудлиги, мазкур кўчатларни суғориш тизими тизимли равишда йўлга қўйилмаганлиги ҳамда тўғри парваришланмаганлиги боис, кўчатларнинг ривожланиши паст даражада бўлиб, суғориш тизимини ташкил этиш учун 2,2 млрд. сўм маблағ талаб этилиши бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб, суғориш тизимини тўлиқ йўлга қўйилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади

Келгуси йилда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилади. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1,3 триллион сўм субсидия ажратилади. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган президент видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

“Бу дастлабки ҳисоб-китоблар. Агар талаб бўлса, яна қўшимча ресурс ажратилади”,-деди Президент.

Шунингдек, ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар ипотека кредитлари шартларидан чиқариб ташланади;

эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади;

эҳтиёжманд аҳоли томонидан кредитни қайтаришда фоизнинг давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил - 10 фоиз этиб белгиланади (ҳозирда вилоятларда 10 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиздан юқори қисми қоплаб берилмоқда);

субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам берилади;

ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади (бугунги кунда фақат яқин қариндошлар кафил бўла олади).
Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Аҳоли ва қурувчиларга янги қулайлик ва имкониятлар белгиланди.
Давлатимиз раҳбари одамларга осон бўлиши учун янги уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини бир жойда ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.
Ҳар бир ҳудудда қурилиш кластерлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития промышленности стройматериалов и жилищного обеспечения населения.
Определены новые удобства и возможности для населения и застройщиков.
Глава государства поручил организовать единые центры оказания консультаций и услуг по вопросам оформления, субсидирования и кредитования жилья.
В связи с этим отмечена целесообразность создания строительных кластеров в каждом регионе.

#Mirziyoyev #videoselektor #ipoteka #qurilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Об_ҳаво

3 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Бугун – 3 декабрь куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлиши кутилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi