Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.66K subscribers
96.5K photos
7.05K videos
64 files
14.1K links
Download Telegram
WayRay компанияси виртуал реалликни акс эттира оладиган, голограммали дисплей ӯрнатилган автомобилни тақдим этди. Машина ўриндиқлари ўйин жойстиклари билан жиҳозланган.
#ҲОДИСА

🔘 Қамчиқдаги "балиқ ёмғири" қандай содир бўлгани маълум қилинди

🔹️ Бугун ижтимоий тармоқларда "Қамчиқ довонида "балиқ ёмғири" бўлди" каби хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати «Қамчиқавтойўл» унитар корхонаси билан билан боғланиб, ушбу ҳодисага ойдинлик киритди.

Унда айтилишича, ҳодиса шу йилнинг 26 ноябрь куни "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 227 километр қисмида содир бўлган.

Довон йўлида ҳаракатланиб кетаётган хорижий корхонага тегишли енгил автомашина юкхонасидаги елим идишда боқиш учун етиштирилган балиқ чавоқлари олиб кетилаётган бўлган.

Йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик оқибатида енгил автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетган.

Мазкур транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Йўлга сочилиб кетган балиқ чавоқларининг асосий қисми эса нобуд бўлмасдан йиғиштириб олинган, — дейилади хабарда.
🔘 Ўзбекистонда 10 йил давомида 3 нафар эгизаклар туғилиши тўрт бараварга кўпайди

🔹️ Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда охирги 10 йил давомида тирик туғилган 3 нафар эгизак болалар сони тўрт бараварга кўпайган. Буни қуйидаги рақамлардан ҳам билиб олиш мумкин:

🔸2010 йилда – 103 нафар
🔸 2011 йилда – 106 нафар
🔸 2012 йилда – 166 нафар
🔸 2013 йилда – 143 нафар
🔸 2014 йилда – 177 нафар
🔸 2015 йилда – 206 нафар
🔸 2016 йилда – 244 нафар
🔸 2017 йилда – 263 нафар
🔸 2018 йилда – 346 нафар
🔸 2019 йилда – 381 нафар
🔸 2020 йилда – 430 нафар.
#2021_йил_1_декабрдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔸 чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ЭРИ калити сертификатларини Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкони яратилади;

🔸 Ўзбекистонда доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами соддалаштирилган тартибда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида ҳамда ДХМда амалга оширилади;

🔸 лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун миллий валютада белгиланган тўловлар БҲМнинг 10 фоизигача миқдорда белгиланади (қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки БҲМнинг 10 фоизидан кам миқдорда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қозоғистон «омикрон» штамм сабабли бир қанча давлатлардан киришни чеклайди

Чеклов чораси 3 декабрдан кучга киради.

Қозоғистон ҳукумати мамлакатда коронавируснинг «омикрон» штамми тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор давлатлардан хорижликларнинг киришини чеклашга қарор қилди. Бу ҳақда сешанба куни ҳукумат йиғилишида республика соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, улар Ботсвана, Намибия, Лесото, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Танзания ва бошқа давлатлардан бўлган хорижий фуқароларнинг Қозоғистонга киришига чеклов чорасини ўз ичига олади.

Шунингдек, «омикрон» штамми аниқланган давлатлардан келганлар учун ПЗР тестини тақдим этиш бўйича мажбурий талаб жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, юқоридаги мамлакатлардан келганлар ўзларини яккалашлари керак. Қозоғистон ҳукумати Миср билан ҳам авиақатновларни тўхтатишга қарор қилди.

Қозоғистоннинг ўзида коронавирус инфекциясининг «омикрон» штамми ҳозирча аниқланмади.
#РАСМАН

🔘 Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилди — Фармон

🔹 Президент Шавкат Мирзиёев томонидан "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон имзоланди.

Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилди.

▶️ Батафсил

🌐Каналга уланиш👇👇
https://t.iss.one/davlatobodhokimligi
Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали бир ҳафтада салкам 7 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Очиқ биржа савдолари орқали жами 2 368,4 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Замонавий уй-жойлар барпо этилмоқда Давлатобод мисолида
#30nov #uzbekiston24

Давлатобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi