Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.65K subscribers
96.5K photos
7.06K videos
64 files
14.1K links
Download Telegram
50-мактабгача таълим ташкилоти қайтадан қуриб битказилди

Обод маҳалла дастури асосида тумандаги Порлоқ МФЙ ҳудудидаги 50-сонли мактабгача таълим ташкилоти қайтадан мукаммал таъмирланди.

Спорт-зал, ошхона, мусиқа зали, болалар ўйин майдони, сузиш ҳавзаси кичкинтойлар ихтиёрига топширилди.

Ободонлаштирилган майдонларда ўзига хос бетакрорлик ва севимли эртак қаҳрамонларининг акс эттирилгани ҳам эътиборни тортади.

Муассасада рус, инглиз тили, шахмат, шашака, миллий рақс тўгаракларининг ҳам фаолияти йўлга қўйилиши барчага манзур бўлди.

Қисқа қилиб айтганда, бу ерда ишловчилар ва болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#infografika

2017-2021 yillar kesimida elektr energiyasi iste’molchilarining umumiy soni.

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Наманганни эшитгансиз!

Аммо шаҳардаги Давлатобод туманида жойлашган «Ғирвон» савдо комплекси ҳақида эшитганмисиз?


Йўқ бўлса, 90 ёшли отахоннинг шу бозор ва бозор раҳбарияти ҳақида «Наманган ҳақиқати» нашрига берган миннатдорчилик мақолаларини кўринг.

Бозорни ташкил қилган одам, у кишининг ҳозирда бозорга раҳбарлик қилаётган фарзандлари «Раҳматулло» акамизнинг саи ҳаракатлари ҳақида пастдаги суратларда батафсил ўқинг. Биз ҳам бозор ходимлари ва раҳбарларининг кейинги фаолиятларига зафарлар тилаймиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Халқимиздан хотиржамлик, бозорларимиздан қут барака аримасин.

«Бозорлар ва савдо комплеклари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг матбуот хизмати👇
https://t.iss.one/Uyushmaaxborot
Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик барқарорликни сақлаш ва экотуризмни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Кўллар атрофида қўшимча сайёҳлик зоналари ва дам олиш масканлари барпо этиш, балиқчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш, кредитлар ажратиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди.

Состоялось совещание по вопросам сохранения экологической устойчивости и развитию экотуризма в Айдар-Арнасайской системе озер.
Дано указание увеличить количество проектов по созданию туристических и курортных зон на территории озер, развитию рыбоводства, кредитованию и всесторонней поддержке проектов в этой сфере. Поставлена задача принять программу улучшению экологической обстановки в системе озер.

#Mirziyoyev #yigilish #suvxujaligi #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Pilot_loyiha

Наманган вилоятидан Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Фуқаролар "Строй Крафт" компаниясининг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган, "ПИК-Индустрия" компаниясининг Тула ва Калуга вилоятларида жойлашган қурилиш объектларига ишга таклиф қилинади.

Талаблар:
- камида 1 йиллик иш тажрибасига эга;
- жисмонан соғлом;
- хорижга чиқиш паспортига эга;
- рус тилини мулоқот даражасида билиши шарт!

Имтиёзлар:
- бепул ётоқхона;
- авиачипта иш (6 ой давомида иш хаққидан ушлаб қолиш шарти билан)
- Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш харажатлари иш берувчи томонидан тўлиқ қоплаб берилади.

Иш вақти:
Ҳафтасига 6 кун,

💵 Маош:
45-50-минг рублидан бошлаб, режани ортиғи билан бажарганларга мукофот тўланади.

Танловда иштирок этиш учун фуқаролар 9 ноябрь куни соат 10:00 да Наманган шаҳрида жойлашган "Ишга марҳамат" мономарказига хорижга чиқиш паспортлари билан ташриф буюришлари сўралади.

📍 Манзил: "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: Давлат хизматлари агентлиги биноси орқасида)

☎️ Мурожаат учун: 69-227-94-64

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
38-мактабгача таълим ташкилоти қайтадан қуриб битказилди

Обод маҳалла дастури асосида тумандаги Порлоқ МФЙ ҳудудидаги 38-сонли мактабгача таълим ташкилоти қайтадан мукаммал таъмирланди. Хозирда сўнги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Порлоқ МФЙда ҳозирда 7400 та оила мавжуд, табиийки маҳалла аҳолисининг наъмунали болалар боғчасига эҳтиёжлари юқори. Шуни ҳисобга олган ҳолда жорий йилда ушбу муассаса янгиланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi