Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.57K subscribers
101K photos
7.53K videos
66 files
15K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 25 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 25 дней.
1 октябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

👉 «Тонировка»га рухсатнома фақат my.gov.uz орқали берилади.

👉 "ЯТТ"ларга солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади.

👉 Ёшларга энг яхши лойиҳалар учун 54 млн сўмгача грант маблағлари берилади.

👉 Цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади. Aлкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айрим турларига солиқ ставкалари оширилади.

👉 Суд органлари фаолияти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

👉 Қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган лойиҳалар давлат томонидан инфратузилмалар билан таъминланади.

👉 Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади.

👉 Экспортёр корхоналарга $5 млнгача бир марталик молиявий ресурслар тақдим этилади.

👉 Кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади.
Очередной выпуск газеты "Наманганская правда" (29.09.2021 г.)
Подробнее
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

Розеткадан узилмаган маиший техникалар учун электр ҳисобланаверади – Энергетика вазирлиги

Баъзида маиший техникаларидан фойдаланиб бўлгач, розеткадан узиб қўйилмайди. Гарчи, улар ўчирилган бўлса-да, розеткага уланган ҳолда ҳам электр энергия истеъмол қилаверади.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ҳар бир хонадон йилига ўртача 400 кВт/соатгача электр тежаш имконияти бор. Бу кўрсаткич республика бўйича ўртача 7,8 миллиард кВт/соатга айланади.
Наманган вилояти, Чуст тумани ёшлари диққатига.

Жорий йилнинг 30-сентябр куни соат 15:00 да Чуст тумани, Бибиона зиёратгоҳида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақовнинг ёшлар билан сайёр қабули бўлиб ўтади.

Таклиф, ташаббус, муаммо ва мурожаати бор барча ёшларни таклиф этамиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ustozlar

Aytsam, bahor yashar ekan kuz uchun,
Yashayapsiz boldek shirin so'z uchun,
Navoiy ham otdan tushgan siz uchun,
Millatimiz qarog''isiz, ustozlar,
Ma'rifatning chirog'isiz, ustozlar.

Bir ko'zgusiz yuzlarida dog'i yo'q,
Shogirdlarning sizdan yuksak tog'i yo'q,
Olov o'chsa kelib sizdan so'rar cho'g',
Tafakkurning o'chog'isiz, ustozlar,
Qadru qimmat bulog'isiz ustozlar.

AYYOMINGIZ BILAN🌹🌹🌹🌹🌹🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 #ТАБРИК

Азиз устозлар!
Сизнинг шарафли ва машаққатли касбингизда улкан муваффақиятлар тилаган ҳолда 1-октябрь «ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ» билан муборакбод этамиз!


•Ғоя муаллифи: Гареева Анна
•Production: Саттаров Аббосбек

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @yanginamanaxborot
Эътироф

Вилоят халқ таълими бошқармасининг фаоллар залида таълим соҳасида юқори натижаларга эришган фидойи устозларга Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси“ кўкрак нишони топширилди.

Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исраилов, мактаб директорлари ва педагог-ходимлар иштирок этдилар.

Халқ таълими соҳасида ёш авлод камоли ва илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги, ўтган ўқув йилида намунали фаолият кўрсатган, юқори натижаларга эришган 40 нафар педагог ходимларга “Халқ таълими аълочиси“ кўкрак нишони, 29 нафарига Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.

Тақдирланганлар ичида Давлатобод тумани ХТБ га қарашли 33 мактаб директори Равшанжон Зиятов ҳам эътироф этилиб "ХАЛҚ ТАъЛИМИ АъЛОЧИСИ" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тадбир сўнггида бошқарма бошлиғи устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган соҳа фидойиларини “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни билан табриклаб, келгуси ишларига зафарлар тилади.

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
NO COMMENT. NAMANGAN SHAHRIDAGI "DO'STLIK" KO'CHASI. (27.09.2021)

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
🌦 #Об_ҳаво

30 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот


Бугун – 30 сентябрь куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 23–27 даража илиқ бўлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 24 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 24 дня.
Наманган вилоятида «Орзу оилавий болалар уйи» номи билан илк маротаба оилавий болалар уйи ташкил этилди

Мурғак қалбларга ота-она меҳридан ўзга қувонч ҳадя этадиган бахт бўлмаса керак.Бугун ана шундай бахтни,бахтли болаликнинг қувончини бир эмас беш нафар болага Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасидан Қўлдошевлар оиласи ҳадя этишди.

26-сонли Меҳрибонлик уйидан беш нафар болаларни ўз қаромоғларига олиб,илк маротаба «Оилавий болалар уйи»ни ташкил этишди.

Ота-онасини топган болалар,
Оила бағрига қайтган болалар !

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi