Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
8.31K subscribers
99.5K photos
7.35K videos
65 files
14.7K links
Download Telegram
Президент Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашди.
Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари раҳбарлари, спортчиларнинг ота-оналари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашди.
Спортчи ва мураббийларга фахрий унвонлар, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда 2024 йилда Парижда бўладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик борасидаги вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилди.

Президент провел встречу со спортсменами и тренерами, участвовавшими в Олимпийских играх.
На мероприятии присутствовали также руководители Национального олимпийского комитета и спортивных федераций, родители спортсменов, представители государственных и общественных организаций.
Спортсменам и тренерам торжественно вручены знаки почетных званий, ордена и медали.
В своем выступлении глава государства обозначил задачи по подготовке к Парижской Олимпиаде 2024 года.

#Mirziyoyev #uchrashuv #olimpiyachilar #sharaflash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Aҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизими.

Бугун, Давлатобод тумани ҳокими Aнваржон Тожимирзаев ҳудудлардаги "Aёллар дафтари", "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" да турувчи, шунингдек мурожаати бор фуқароларни, "Порлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 52 мактабда қабул қилиб, мурожаатларини тинглади.

туман раҳбарининг сайёр қабулида корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда ташкилот мутасаддилари ва фуқаролар иштирок этиб, аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда.

Сайёр қабулда 30 дан зиёд фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, электор токи бўйича, ички хўжалик йўлларни асфалтлаш, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид мурожаатларни тегишли мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилмоқда.

Қабулда бир неча фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилиб, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот масъулларига бириктирилиб ижроси назоратга олинмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
🌦 #Об_ҳаво

14 август куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Бугун – 14 август куни Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#XUSHXABAR

🔘 Сентябрь ойи охиридан Умра зиёратига йӯл очилади

🕋 Ниҳоят, бир ярим йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон фуқаролари учун сентябрь ойининг охиридан эътиборан Умра зиёратини расмий равишда адо этишлари мумкин.

🎙 Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмов бугунги жума намозидан олдинги нутқида айтиб ўтган.

💉 Зиёратга боришни истаган мусулмонлар Саудия Арабистони қироллигида тасдиқланган "Pfizer", "Moderna", "Astra Zeneca" вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!
#online

Ҳоким ва ёшлар мулоқоти амалий натижалари ёшлар ҳаётида!

Вилоят ҳокимининг Наманган шаҳри ёшлари билан сайёр қабули бошланди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида Наманган шаҳри ёшларини тингламоқда.

Вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилаётган сайёр қабулга Наманган шаҳар, Давоатобод тумани ва Янги Наманган туманидан 300 нафардан ортиқ ёшлар ўз таклиф ва мурожаатлари билан келишган.

Учрашув аввалида шаҳардаги махсус дафтар рўйхатида турувчи 14 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномалари топширилди. Наманган шаҳар халқ таълими бўлимига эса 30 млн сўмлик миллий чолғу асбоблари берилди.

Шунингдек, «workout» майдончасининг қурилиш лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.