Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.49K subscribers
93.7K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида яратилган шароитлар билан танишди.
Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с условиями в доме Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Подчеркнута важность развития способностей детей путем взаимодействия детских домов и специальных школ-интернатов с научными, художественными и спортивными организациями.
Ответственным лицам даны соответствующие указания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Меhribonlik #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Токио-2020

⚡️Дзюдочи Давлат Бобонов бронза медалини қўлга киритди

2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси номига сазовор бўлган дзюдочи Давлат Бобонов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон делегациясига иккинчи медални тақдим қилди. Бу ҳақида МОҚ ахборот хизмати хабар берди.

- 90 кг вазн тоифасида курашган спортчи ушбу босқичда туркиялик Михаэл Зганкка қарши татамига чиқди. Давлат Бобонов ижросидаги усул вазари/иппон билан баҳоланди ва шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иккинчи, дзюдо беллашувларидаги дастлабки медалига сазовор бўлди.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот ва киберхавфсизлик бўйича ҳудудлар бўйича биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сон ҳамда 2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ-4452-сон қарорларига мувофиқ ахборот технологиялари ва коммуникациялари жорий этилишини назорат қилиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида Киберхавфсизлик маркази томонидан барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминланганлик ҳолати мониторинги йўлга қўйилган.

Мониторингда давлат органларида АКТ соҳасини ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик масалалари бўйича амалга оширилган ишлар рейтингли баҳоланади.

Рейтинг натижаларига кўра, 2021 йил II-чорак якуни билан Наманган вилояти ҳокимлиги кўрсаткичи 91,7 фоизни ташкил этиб, республика ҳудудлари ҳокимият органлари ўртасида 1-ўрин, барча 134 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасида 6-ўринни эгаллади.
Президент Шавкат Мирзиёев:

Очиқ айтиш керак, бугунги кунда халқ таълими тизимига қарашли Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларидаги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб, болалар уларни “она” деб чақиришади.
Лекин, “ота” тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, “ота” ва “она” меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак.
Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари болаларни ҳомийлик, васийлик ва оила патронатига бериш ишларига умуман эътиборсиз.
Шу боис, соҳада мутлақо янги тизим жорий қилинади.
Биринчидан, 16 та Меҳрибонлик уйлари ва 4 та Болалар шаҳарчалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Миллий гвардияга ўтказилади.
Бунинг учун, Миллий гвардияда алоҳида қўмондон ўринбосари лавозими жорий этилиб, бошқарма ташкил этилади.
Миллий гвардия қўмондони икки ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларига шахсан ўзи бориб, уларга Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳар бир гуруҳга малакали офицер ва психологларини бириктиради, логопед ва дефектологларни ишга олади. Икки ой муддатда бириктирилган Миллий гвардия ходимларини болалар билан ишлашга ўқитади.
Шунингдек, “Меҳрибонлик уйлари”даги болаларга тарбия бериш, уларни фан, IT, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларни ишлаб чиқади.

Facebook|Instagram|Twitter
Янги Наманган туманининг Гўзал кўчаси фойдаланишга топширилди

Шу йилнинг 23 июнь кунидан бери йўл қурилиш ишлари олиб борилаётганди.

1.5 км асосий йўлга асфальт босиш ишлари бажарилиб, йўл чизиқларини чизиш ишлари якунланди. 5000 тонна асфальт босилди.

Объект қурилиши эса 25 августда тўлиқ фойдаланишга топширилади. Ҳозирда бу ерда яшил йўлак ва пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда.

Объектнинг лойиҳавий қиймати 10 458 987 541 сўмни ташкил этади. Ҳозиргача 7,5 миллиард сўмлик иш бажарилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @yanginamanaxborot