Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.48K subscribers
93.8K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
800 дан ошиқ фуқароларнинг мурожаатлари қондирилмоқда

Куни кеча туман ҳокимининг "Боғ" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр қабулда аҳолининг "Ёшлик" кўчасига сув тортиш масаласидаги мурожаатлари ижобий ечим топилиб бугун сув тармоғинжи тортиш ишлари бошлаб юборилди.

Туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев мутасаддилар билан ўрганиб "Боғ" маҳалла фуқаролар йиғини "Ёшлик" кўчасига 1км 400метр Д90 мм ли полиетилен қувурида ичимлик суви тармоғи тортишга кўирсатма берди.

Натижада 201 та хонадон яъни 800 дан ошиқ фуқаролар тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#онлайн

“Келажак лидерлари” танлови


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий филиаллари қошида “Келажак лидерлари” клуби фаолияти ташкил этилмоқда.

Наманган шаҳридаги Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхонасида ҳам танловнинг 2-босқичи, тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтамизки, вилоятимизда ҳам эълон бўйича 484 нафар номзодлар онлайн рўйхатдан ўтган, уларнинг 360 нафари танловнинг 2-босқич, яъни тест синовида иштирок этмоқда.

Тест синовлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг махсус электрон платформасида ўтказилмоқда. Тестдан 56 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Танловда иштирок этаётган барча номзодларга омад тилаймиз!