Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.64K subscribers
100K photos
7.43K videos
66 files
14.9K links
Download Telegram
Обод маҳалла дастури амалда

Бугун, “Обод маҳалла” дастури асосида танлаб олинган "Елхон" МФЙда туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев, туман ИИБ бошлиғи У.Бойхонов ҳамда ташкилот раҳбарлари билан дастур асосида амалга оширилаётган ишларни маҳаллабай юриб танишди.

Ҳусусан "Обод маҳалла" дастури доирасида “Елхон” МФЙ да электр таъминотини яхшилаш бўйича: 21 та темир–темир бетон таянч устунлари ўрнатиш, 1.6 км электр тармоқларини тортиш ва янгилаш, 2 та трансформатор янгилаш ва алмаштириш ишлари олиб борилиб электр бўйича таъминот яхшиланади.

Ички йўлларда 5.81 км масофада асфалтлаш ишлари, 7 км газ тармоғини қуриш ва янгилаш ишлари, 13 та газ тақсимоти пунктлари (ГРП) янгилаш ва таъмирлаш ишлари, 13 та тунги ёритиш устунлари ўрнатиш, 2 км юқори тезликдаги оптик толали телекомуникасия тармоғини тортиш, 2 та янги авто бекатлар қуриш, 2 та янги чиқинди хоналари қуриш ва чиқинди учун 2 та янги модел ва контейнерлар маҳалланинг зарурий нуқталарига ўрнатилади.

Ичимлик суви бўйича: 2 км ичимлик суви ва оқава сув тармоқларини қуриш–таъмирлаш, якка тартибдаги 12 та уй–жойлар таъмирлаш, 1 та спорт ва болалар майдончаси қуриш.

Канализасия бўйича 7 км янги тармоқ тортиш ишлари, ҳудудда жойлашган мактаб ва МТТни мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Маълумот учун: “Елхон” МФЙ да хозирда 185 га ер майдонига эга бўлиб 448 хонадон, 690 оила ва 2180 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олдимизда Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё минтақасини барқарор, иқтисодий ривожланган фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди.

Шавкат Мирзиёев: Нам вместе предстоит превратить Центральную и Южную Азию и весь наш Евразийский континент в стабильное, экономически развитое и процветающее пространство.

#konferensiya #mintaqaviybogliqlik #MarkaziyOsiyo #JanubiyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#РАСМАН

Тест синовлари бу йил ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилади

Бугун бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Блогер Хушнудбекнинг хабар беришича, унда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг муайян қатламини оммавий вакцинациялаш ишларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама этилди.

Шу жумладан, йиғилишда жорий йилги тест синовларини август ойида очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.
#ҚУЛАЙЛИК

Наманганда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш яна йўлга қўйилди – жараёнга беш дақиқа вақт кетади

Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилган эди. Энди марказ томонидан «права» бериш яна йўлга қўйилди.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунасига алмаштириш фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони ҳамда тўлов квитанцияси асосида амалга оширилади. Транспорт воситаларини охирги 12 ой давомида бошқарган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.

Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади.

Ариза ҳамда тегишли ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг расмга тушиб, планшет орқали ҳужжатга имзо қўйилади. Бу жараёнларга эса 5 дақиқа кифоя қилади.
🔹Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради.

Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-39° бўлади.

🔹Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.

❗️Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

🌐 www.davlatobod.uz
​​⚡️Ўзбекистонда 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт этиб белгиланди

Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистондаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон қонунчилигида «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.

Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни яна-да кучайтириш тўғрисида» қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли «Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси» санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.

Унга асосан:

2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;
1 октябргача 2-доза вакциналари;
1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

https://t.iss.one/davlatobodhokimligi
⚡️Ошхона, чойхона ва ресторанлар энди фақат очиқ ҳавода ишлайди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 28 июнидан республика бўйича кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.

Шу йилнинг 20 июлидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатобод туманидаги электр энергияси билан боғлиқ муаммо жойида ҳал этилди.

Обуна бўлинг 👉
t.iss.one/davlatobodhokimligi
⚡️Олий диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонларини саналари белгиланди.