Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.37K subscribers
94.1K photos
6.8K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
​​Бу халқнинг мозори билан бозорига тегманг!

Шу бугун Namanganliklar.uz тармоғида «Мана бугунги (17.07.2021) Наманган шаҳридаги халқ тилида "Шанба бозори" номи билан танилган бозорнинг ахволи»
сарлавҳаси остида тарқатилган ахборот юзасидан расмий баёнот!

Бугун, ушбу тармоқда «Ийд намозига рухсат беринглар, мана бозорларда мана бунақа аҳволку» деган мазмунда хабар тарқалди. Ушбудан келиб чиқиб, биз «Давлатобод туман ҳокимлиги», ҳамда вилоят «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмаси» айни карантин масаласида, фақатгина «Республика махсус комиссияси»нинг қарори асосида иш ташкил қилаётганлигини маълум қиламиз. Бозорларимизда санитар эпидамологик ҳолат тўлиқ назоратга олинган. Карантин қоидаларига амал қилиш бўйича тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бозор ҳудудига кираётган ҳар бир харидор ва савдогарларга булар етарлича тушунтирилмоқда. Ниқобсиз ва оралиқ масофани сақламаётган фуқаролар бўйича ҳуқуқ тарғибот органлари бундан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттиради...

Фуқароларимиздан қонунчилигимизда белгиланган «Диннинг сиёсатдан ажратилганлиги»ни инобатга олган ҳолдаё ўз ҳиссиётларини бошқа сиёсий масалалар билан аралаштириб юбормасликларини илтимос қиламиз...

«Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмаси»нинг матбуот хизмати хабар қилади.

Расмий канал👇
https://t.iss.one/axborotuyushma
#Mahallabay

Aҳоли мурожаатлари маҳаллабай юриб ўрганилмоқда

Бугун, туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев, маҳаллабай иш тизмини бўйича тузилган ишчи гуруҳ билан ЪЮксалиш" маҳалла фуқаролар йиғини кўп қаватли ҳамда ерлик аҳоли уйларида истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаатларини ўганди

Жумладан, аҳолини қийнаб келаётган масалалар моддий ёрдам, иш-жой масаласи, уй-жой билан бўлган муаммолар, тиббий хизматлар тўғрисида, кредит масалалари бўйича мурожаатлар тингланиб, айримлари жойида ҳал этилди.

Маълум бир вақт талаб этадиган масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб ижроси назоратга олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Қурбон ҳайити–хайр-эҳсон, саховат, меҳр-мурувват байрами бўлиб, жамиятда кишилар ўртасида тенглик, тотувлик каби инсоний фазилатлар ривож топишида хизмат диний ва миллий кундир. Ҳатто бир оғиз ширин гап, кўнгилни кўтарувчи, илҳом бергувчи муомала ҳам туҳфадир.

“Ийд Қурбон ҳайити” муносабати билан “Саховат ва Кўмак” жамғармаси хисобидан Давлатобод туманидаги 114 та “Темир дафтар” даги, ҳамда 50 та ижтимоий химояга мухтож оилаларга, жами 164 та оилаларга зарурий 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз тарқатилди.

Қурбон Ҳайитининг туҳфаси давлатимиз раҳбарининг ватандошларимизга қилаётган ғамхўрликлари, ёши улуғларга эътибор, беморларга саховат, тадбиркорларга яратиб берилаётган шароитлар, ёшларимизга кўрсатилаётган имконият, барчамизнинг кўнглимизга хотиржамлик, қалбимизга ободлик ҳадя этгани қадриятдир.

Зеро, карантин кунларида нишонланаётган Қурбон Ҳайитининг туҳфаси албатта, қалбимизни поклаб—юрт равнақига умид бағишлайди. Зеро, «Ислом динининг қуввати» деган мақомга эга юртнинг туҳфасидир.