Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.44K subscribers
93.9K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
"Порлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида иссиқлик тизимини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Бугун, 15-июл куни Давлатобод тумани ҳокими Aнваржон Тожимирзаев, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Қахрамон Беккузиевлар, "Порлоқ" МФЙ аҳоли яшаш ҳонадонларига иссиқлик тизимига ўтказиш юзасидан қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

Мазкур муҳокамада масъул раҳбарлар томонидан иссиқлик тизимининг фойдали жиҳатлари, қулайликлари юзасидан аҳолига тўғри ҳолис тушунтириш бериш юзасидан кўрсатма ва таклифлар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#Иқтисодий_тараққиёт

⬆️Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва "Маҳаллабай" ишлаш тизими борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига видеоконференция орқали тақдимот қилинди.

Тақдимотда:
- вилоятнинг демографик кўрсаткичлар таҳлили;
- асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлили;
- ўсиш нуқталари (драйверлар);
- ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш;
- камбағалликни қисқартириш;
- маҳаллабай ишлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Давлатобод туманида истиқомат қилувчи ёшлар диққатига!

Давлатобод тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлими эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институтига 2021 йил ўқув йили 2 давра 4 ойлик ўқув курсига қабул бошланди.

Тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар:

- Тавсиянома;
- Объективка;
- Олий маълумотлилигини тасдиқловчи ҳужжатдан илова нусҳаси (Диплом иловаси нусҳаси);
- Меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусҳаси (иш стажи камида икки йил бўлиши лозим);
- 3.5х4.5 ўлчамли 6 дона рангли фотосурат;
- Ҳужжатларга номзоднинг иш фаолияти давомида эришган муайян ютуқларини (мукофотлари, иҳтиро патентлари ва бошқа эришган ютуқларини) акс эттирувчи ҳужжатлар нусҳалари илова қилиниши мумкин.

Мурожаат учун телефон ҳамда Телеграм ижтимоий тармоғи орқали;

99-985-74-77 Сардорбек

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзоладилар.
Ташриф доирасида имзоланган 8 та ҳужжат алмашилди. Транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда Ишбилармон доиралар вакиллари ва сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар улар орасида алоҳида аҳамиятга эга.
__

По итогам переговоров Президент Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Имран Хан подписали Совместную декларацию об установлении стратегического партнерства между Республикой Узбекистан и Исламской Республикой Пакистан.
Состоялся обмен 8 документами, подписанными в рамках визита. В их числе особое значение имеют межправительственные соглашения о транзите и торговле, об упрощении визовых процедур для представителей деловых кругов и туристических групп.

#Mirziyoyev #muzokaralar #Pokiston #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter