Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.74K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Қўшниларга ҳавас қилиб, иссиқхона ташкил этган деҳқон даромад олишни бошлади

Туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Юқори Ровустон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги яна бир иссиқхонани кўздан кечирди.

Улуғбек Бакиров ҳам томорқасидан яхшигина даромад олаётган тадбиркорлардан бири. У хонадонидаги 2 ярим сотих майдонда иссиқхонада деҳқончилик қилади. Иссиқхонадаги фаолиятини янги бошлаган бўлсада, 2 миллиондан ошиқ даромад олишга улгурди.

Улуғбек Бакиров аваллари ИИБда масъул лавозимда ишлаган, ҳозирда нафақада бўлса ҳам тиним билмайди.

«Меҳнат таги роҳат, шу иссиқхонада ишласам баҳру дилим очилади, маҳалладошларга ҳавас қилиб, шу ишга қўл урдим, ҳосил ёмон эмас,» — дейди у.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#online

Наманган фарзанди Дилобар Маҳмудовага Ўзбек мумтоз тили луғатини тузиши учун грант маблағи ажратилади.

Бу ҳақида айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган “Талабалр ва ёшлар форуми”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Дилобар Маҳмудова Тўрақўрғондаги Исҳоқхон Ибрат мактаби ўқувчиси сифатида “Ёш китобхон” танлови ғолибаси бўлганди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ташриф буюрди.
Форум ўтаётган Ботаника боғида ёшларнинг турли соҳаларда эришаётган натижаларини акс эттирувчи кўргазма ва намойишлар кўздан кечирилди.
Давлатимиз раҳбари ёшларнинг ютуқлари билан танишди. Улар билан суҳбатлашиб, ўқиш ва изланишларига муваффақиятлар тилади.
Президент нутқ сўзлаб, барча йигит-қизларни 30 июнь – Ёшлар куни билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Форум молодежи и студентов Узбекистана.
В Ботаническом саду, где проходят мероприятия форума, организованы выставки и демонстрации достижений молодежи в области науки, техники, литературы и искусства.
Глава государства ознакомился с достижениями молодежи. Побеседовав с юношами и девушками, пожелал им успехов в учебе и исследованиях.
Затем Президент выступил с поздравительной речью в честь 30 июня - Дня молодежи.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#online

Шавкат Мирзиёев:

Ёшлар ўртасида китобхонликни, мутолаа маданиятини ривожлантириш доимий эътиборимиз марказида бўлади.

Фарзандларимизга мўлжалланган бадиий адабиётларни кўпайтириш ва уларнинг муаллифларини рағбатлантириш мақсадида “Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб” танловини ўтказиш йўлга қўйилади.

Бунда, муаллифлар учун биринчи ўринга-
100 миллион сўм,
иккинчи ўринга-
75 миллион сўм,
учинчи ўринга-
50 миллион сўм мукофот берилади.
Шавкат Мирзиёев:

Хабарингиз бор, кейинги пайтларда келажагимиз эгалари билан ишлашнинг мутлақо янги тизими – “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари” ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Олиб борилган амалий ишлар натижасида ўтган 8 ой мобайнида “Ёшлар дафтари”га кирган 430 минг нафар йигит-қизнинг муаммоларини ҳал этиш учун 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

Жумладан, “Темир дафтар”даги оилалар фарзандлари бўлган 2 мингдан зиёд талабаларнинг контракт пули тўлаб берилди.

Бундан буён, ҳар қандай инвестиция лойиҳасининг бош мақсади аввало ёшлар бандлиги масаласини ҳал этишга қаратилиши керак. Бу ҳамма жойда, ўзгармас қоидага айланиши зарур.
Туман раҳбари иссиқхона орқали рўзғор тебратаётган деҳқон хонадонида бўлди

Хабар қилганимиздек, туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев, бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Юқори Ровустон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўрганишлар олиб борди.

Маҳалла аҳлининг аксарияти уйида ўзини ўзи банд қилган.
Бири деҳқончилик қилади, бири хунарманд ва яна бири хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланмоқда.

Шу маҳаллада яшовчи Абдуғани Бурхонов хонадонидаги 3 сотих ерда мўжазгина иссиқхона ташкил этган. Биринчи хосилни аллақачон бозорга олиб чиқишга улгурган деҳқон 5 миллион атрофида даромад олди.

Ҳозирда иссиқхонада иккинчи ҳосил ҳам етилиш арафасида, деҳқон иккинчи ҳосилдан 3 миллион атрофида даромад кўзлаяпти.

Сектор раҳбарлари ушбу иссиқхонани кўздан кечиришди, Абдуғани аканинг келгуси режалари билан танишишди ва деҳқонга фаолиятини янада ривожлантириш борасида зарурий тавсиялар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi