Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.95K subscribers
94.8K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича устувор режалар тақдим қилинди

Бугун Давлатобод тумани ҳокимлигида 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Йиғилишда сув, газ, электр таъминоти, бошқарув сервис компаниялари ва коммунал хизматлар соҳалари бўйича режалар белгилаб олинди.

Ободонлаштириш, экология, иссиқлик тизими, ветеринария ва бошқарув сервис компаниялари самарадорлигини ошириш йўналишларида амалий чора-тадбирлар режалаштирилди. Хусусан, инфратузилмани яхшилаш, санитария-гигиена ҳолатини такомиллаштириш ва аҳолига кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида туман ҳокими масъул раҳбарларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан топшириқлар берди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга келди. Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с официальным визитом в Малайзию. В международном аэропорту города Куала-Лумпура главу нашего государства встретили спикер Палаты представителей Парламента Малайзии Джохари бин Абдул, министр образования Замбри Абдул Кадир и другие официальные лица.

#Mirziyoyev #tashrif #Malayziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда тантанали кутиб олинди

Президента Шавката Мирзиёева торжественно встретили в Куала-Лумпуре

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Об_ҳаво

⛅️🌤️Наманганда 5 февраль куни 11 даражагача илиқ бўлади

▫️Ўзгидромет 5 февраль, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.    
 
Муҳокама йиғилиши ўтказилди

Давлатобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳага дахлдор тегишли ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ижтимоий агентлик ходимлари ҳамда бўлим бошлиқлари иштирок этди.
Йиғилишда тумандаги ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, ижтимоий сўровномалар ўтказиш, индивидуал режа тузиш, муаммоли кредитларни қоплаш ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш ҳолати таҳлил қилинди.
Шунингдек, ой якунига қадар аҳоли бандлигини таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш, ижтимоий сўровларни якунлаш ва индивидуал режаларни тасдиқлаш бўйича топшириқлар берилди.
Йиғилиш давомида масъул раҳбарларга мазкур йўналишларда самарали иш ташкил этиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Таҳлилий натижалар ва муҳокама қилинган масалалар асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namangan axboroti |NamTSIda-" DAVLATOBOD TAJRIBASI" ASOSIDA SEMINAR 04.02.2025
Куала-Лумпур шаҳридаги "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В правительственном комплексе «Пердана Путра» в городе Куала-Лумпуре прошла торжественная церемония официальной встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

#Mirziyoyev #tashrif #Malayziya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X