Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.05K subscribers
94.5K photos
6.84K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
Давлатобод тумани ИИБ ходимларига кечки йўриқнома ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлатобод туманининг Янги тонг маҳалласида тунги хизматга жалб этилаган ҳуқуқ-тартибот маскани ходимларига йўриқнома ўтказилди.

Йўриқномада маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
www.yuz.uz saytida Namangan muhandislik-texnologiya instituti rektori v.v.b, professor Oybek Ergashevning O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Namangan davlat texnika universitetini tashkil etish to'g'risidagi Qaroriga munosabati e'lon qilindi.

Maqolani o'qish👇👇👇
https://yuz.uz/news/ilm-fan-talim-va-ishlab-chiqarish-uygunligida-yangi-sahifa

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
🔰 “Ташаббусли бюджет”даги лойиҳалар учун зарур мезонлар маълум қилинди

▫️2025 йил 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 1-мавсуми бошланади. Илгари сурилган лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

—лойиҳада акс этган муаммо/тадбир тегишли туман (шаҳар) ҳудудига тегишли бўлиши;

—жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги (йўлларни таъмирлаш, хиёбонлар ва болалар майдончаларини барпо этиш, ижтимоий соҳа обектларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар);

—жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина, турар жой, бино-иншоотларни харид қилиш, маъмурий биноларни таъмирлаш);

—тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватламаслиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижасида пуллик хизмат асосида фойдаланилмаслиги;

—бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал, алоқа ва Интернет хизмати учун тўловлар, шунингдек, канстовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);

—маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлмаслиги;

—бошқа дастур ёки Ҳукумат топшириқлари асосида молиялаштириш манбаси аниқ белгилаб берилган обект ёки ишларни ўз ичига олмаслиги;

—лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробари — 1,5 млрд сўмдан ошмаслиги лозим.

Хабарга кўра, бир хил мазмундаги бир неча лойиҳалар илгари сурилган бўлса, улардан маълумоти тўлиқ кўрсатилган дастлабки киритилган лойиҳа қабул қилинади.
Семинар по «Давлатабадскому опыту»
Как предотвратить преступность и правонарушения среди женщин обсуждали сегодня на семинаре в Давлатабадском районе.
https://nampravda.uz/obschestvo/seminar_po_davlatabadskomu_opytu.html
my.gov.uz​ портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz — таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

☎️ Банкларнинг расмий веб-сайти ҳамда телефон рақамлари рўйхати 👉бу ерда👈 ёзилган.

👆Юқорида кўрсатилган хизматлардан фойдаланиш учун «ONE ID» тизимидан рўйхатдан ўтиш керак бўлади.
Наманганнинг “ҳаво дарвозаси” халқаро инвестиция ривожида катта роль ўйнайди

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Давлатобод туманида жойлашган "Наманган халқаро аэропорти"нинг реконструкцияси билан танишдилар. 

Хабарингиз бор,  бу ерда кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Аэропортнинг модернизация қилиниши Наманган вилоятининг иқтисодий ва туристик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. Янги терминал қурилиши натижасида халқаро авиақатновлар сони ортиб, йўловчилар ҳамда уларни кутиб олувчи ва кузатувчи фуқаролар учун янада кенг имкониятлар яратилади.

Аэропортнинг янги қиёфаси минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, ҳудуддаги аҳоли учун ҳам янада кўпроқ қулайлик яратишга қаратилган. Қурилиш ишлари якунига етиши билан Наманган халқаро аэропорти нафақат вилоятнинг, балки минтақанинг иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 29 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади кечга томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° совуқ бўлади.
Муҳокама йиғилиши ўтказилди

Давлатобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳага дахлдор тегишли ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, банк вакиллари ҳамда бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилишда тумандаги ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, маҳаллий солиқларни ундириш, муаммоли кредитларни қоплаш ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш ҳолати таҳлил қилинди.

Шунингдек, ой якунига қадар аҳоли бандлигини таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш, ижтимоий сўровларни якунлаш ва индивидуал режаларни тасдиқлаш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида масъул раҳбарларга ушбу йўналишларда самарали иш ташкил этиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Таҳлилий натижалар ва муҳокама қилинган масалалар асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар!

Сизнинг хонадонингиз ёки тадбиркорлик фаолиятингизда фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан ўтказиладиган фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ўрганиш ёки текширувларда ҳамда фавқулодда вазиятлар тизимига ишга киришда коррупция ва таъмагирлик ҳолатлари содир этилаётганига гувоҳ бўлсангиз,
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Шахсий хавфсизлик бўлимининг
+99897 991-01-27, +99897 707-42-01 рақамлари ва бошқарманинг 101, 1050 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!

Наманган ФВБ Ахборот хизмати.
Ғирвон бозорида нарх-наво, ободонлаштириш ва жамоат тартиби ўрганилди

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев туманнинг энг йирик савдо марказларидан бири бўлган "Ғирвон Савдо Комплекси"да бўлиб, бозор ҳудудидаги нарх-наво, ободонлаштириш ишлари ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Бозор аҳолининг турли эҳтиёжларини қондириш мақсадида фаолият юритиб келмоқда. Ишчи гуруҳ текширувлар давомида маҳсулот нархлари аҳоли талаб ва имкониятларига мос бўлиши кераклигини таъкидлади.

Ҳозирда бозор ҳудудида қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорлар самарали фаолият кўрсатмоқда. Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик соҳаларига ихтисослашган хўжаликлар ҳам бозорни турли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаб, аҳолига хизмат қилмоқда.

Ободонлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бозор ҳудудида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, ноқонуний қурилмалар аниқланди ва улар бўйича қонуний чоралар кўрилди. Шу билан бирга, айрим тадбиркорлар ва савдогарларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундай ташаббуслар аҳоли фаровонлигини таъминлаш, бозор шароитларини янада яхшилаш ҳамда савдо маданиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh