Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.6K subscribers
101K photos
7.48K videos
66 files
14.9K links
Download Telegram
Давлат божисиз судларга ариза бериш тартибини биласизми?

Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги №600-сон қонунига асосан, Давлатобод туман Инсон ижтимоий хизматлар маркази томонидан марказ контингентидаги фуқароларга давлат божисиз бузилган ҳуқуқлари бўйича судларга даъво аризалар киритилиши йўлга қуйилган.

Булар қўйидагилар.

Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари:

-тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бериладиган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан;

-болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, ота-оналарнинг муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги, уларни ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этиш, болаларни ота-оналаридан уларни ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этмасдан олиб қўйиш ҳақидаги, шунингдек, агар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган ота-оналарнинг ўз болалари билан биргаликда яшаши мумкин эмас деб белгиланса, уларни бошқа турар жой бермасдан кўчириб юбориш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан;

-оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ҳамда оилалар манфаатларини кўзлаб берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан.

Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари — оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ҳамда оилалар манфаатларини кўзлаб берилган аризалар ва шикоятлар юзасидан.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#Об_ҳаво

⛅️🌤️Наманганда 28 январь куни 9 даражагача илиқ бўлади

▫️Ўзгидромет 28 январь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2  даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.   

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  
#online

Давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.


Халқ саломатлиги ва соғлом миллат генофонди ҳар бир давлатнинг муҳим бойлиги саналади. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар, шунингдек, давлат хизматчиларининг соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунида, давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Тиббий кўрик - инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбирдир. Тиббий кўрикнинг аҳамияти шундаки, ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади.
Давлат хизматчиларининг ҳам тиббий кўрикдан ўтиши уларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун муҳим аҳамиятга эга.

Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан, соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида фаолият олиб борадиган давлат хизматчилари  тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бугун Давлатобод тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Замонавий тиббиёт кўпгина касалликларни даволаш имкониятига эга. Лекин, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осонлигини унутмаслигимиз керак.

Зеро, Соғлик – бебаҳо бойлик!

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Namanganda investitsiya jalb qilish bo‘yicha 2024-yilda yuqori natijaga erishgan hududlar va yangi loyihalar
#27jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
🔰 28 январь - Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш куни

▫️Бу кун 2007 йилдан буён нишонлаб келинади. БМТ интернет фойдаланувчилари шахсий маълумотарини ўзгаларга бермаслик, сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда шубҳали ҳаволаларга кирмасликни ёдда тутишлари учун 28 январни шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш куни деб эълон қилган. Кейин аттанг деб қолмаслик учун шахсий маълумоларингиз, яъни паспорт ва пластик карта маълумотлари, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни бегона шахсларга тақдим этманг.
Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по проекту Государственной программы «Года охраны окружающей среды и «зеленой экономики».

#Mirziyoyev #yigilish #davlatdasturi #yashiliqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X