Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.96K subscribers
94.8K photos
6.88K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
#Йил_эътирофи

2024 йилда маданият, спорт, туризм ва медиа соҳаларида ютуқларга эришган бир гуруҳ фаоллар тақдирланди

Якунланаётган “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” вилоятимиз спортчилари, маданият ва туризм, айниқса, ОАВ срҳаси ходимлари учун  ютуқларга бой йил бўлди.

Хусусан, спортчиларимиз томонидан Ўзбекистон чемпионати ва кубоги, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, Париж-2024 паралимпия ўйинлари каби халқаро нуфузли мусобақаларда жами 2907 та медаль қўлга киритилди.

Айниқса, Париж-2024 паралимпия ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларга сазовор бўлган Толиббой Йўлдошев, Нурхон Қурбонова, Кумуш Ходжаевалар улашган ғалаба завқи ҳали-ҳануз тарқагани йўқ.   
Ана шундай мувааффақиятлар маданият, туризм, ОАВ соҳаларида ҳам қайд этилди.

Бугун Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида ташкил этилган “Наманган ифтихори-2024” тақдирлаш маросимида 35 нафар фидойилар меҳнати алоҳида эътироф этилиб, махсус статуэтка ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абраззоқов бошчилигида вилоят секторлар раҳбарлари, Давлат ва жамоат ташкилотлари, маданият, спорт, туризм ҳамда ОАВ соҳалари вакиллари иштирок этган тадбир байрам кайфиятида давом этди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#online

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун вилоят марказидаги шаҳар ва туманларда олиб борилаётган амалий ишлар билан танишмоқда


Ўрганишлар Давлатобод туманида жойлашган "Наманган халқаро аэропорти"дан бошланди.

Хабарингиз бор, бу ерда кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Аэропортнинг модернизация қилиниши Наманган вилоятининг иқтисодий ва туристик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. Янги терминал қурилиши натижасида халқаро авиақатновлар сони ортиб, йўловчилар ҳамда уларни кутиб олувчи ва кузатувчи фуқаролар учун янада кенг имкониятлар яратилади.

Аэропортнинг янги қиёфаси минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, ҳудуддаги аҳоли учун ҳам янада кўпроқ қулайлик яратишга қаратилган. Қурилиш ишлари якунига етиши билан Наманган халқаро аэропорти нафақат вилоятнинг, балки минтақанинг иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Янги_йил_шукухи

Арзонлаштирилган "Янги йил" савдо ярмаркалари давом этмоқда!

Хусусан, Давлатобод туманидаги “Яшил” деҳқон бозорида Мингбулоқ, Наманган, Косонсой, Тўрақўрғон, Поп ва Чуст туманлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар томонидан асосий турдаги маҳсулотлар — картошка, пиёз, гуруч, гўшт, ун, ўсимлик ёғи, мева ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод тумани “Яшил” деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмарка фаолияти билан танишди. Вилоят раҳбари маҳсулотлар сифати ва нарх-навосига алоҳида эътибор қаратди. Аҳолига қулайлик яратиш, маҳсулотлар ҳажмини ошириш ҳамда Янги йил дастурхонини тўкин ва файзли қилиш учун мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Мазкур ярмаркалар 2025 йилнинг 5 январига қадар давом этади.

Барча юртдошларимизни ушбу савдо ярмаркаларига ташриф буюриб, сифатли ва арзон маҳсулотлар харид қилиш имкониятидан фойдаланишга таклиф этамиз.

Янги йилни тўкин дастурхон билан кутиб олинг!

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube