#online
Миллий либослар челенжи: миллийлик ва қадриятларнинг тарғиботи
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар жума куни миллий либослар челенжи ўтказилиши йўлга қўйилган. Ушбу тадбир миллий қадриятларни асраш, уларни кенг тарғиб қилиш ҳамда авлодлар ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлашга қаратилган.
Шу муносабат билан Давлатобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳам ҳафтанинг ҳар жума куни турли ташкилот ва муассасаларда миллий либослар челенжлари ташкил этилмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокимлигида мазкур челенж ўтказилди. Тадбирда ишчи-хизматчилар миллий либосларда қатнашиб, ўзларининг миллийликка бўлган эҳтиромини намоён этдилар.
Мазкур челенжларни тумандаги барча ташкилот ва корхоналарда давом эттириш режалаштирилган. Челенжлар халқимиз маданияти ва миллий урф-одатларини асрашда муҳим аҳамият касб этади. Миллий либослар нафақат анъанавий кийим сифатида, балки халқимизнинг тарихи ва қадриятлари рамзи сифатида ҳам хизмат қилади.
Миллий либослар челенжи авлодлар ўртасидаги маданий меросни сақлаш ва келажакка етказишда ўзига хос ўрин тутади. Ушбу саъй-ҳаракатлар миллийликни асраб-авайлаш йўлидаги яна бир қадамдир.
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
2024-yilda “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida qanday ishlar amalga oshirildi?
❇️Xabaringiz bor, so‘nggi yillarda mamlakatimizda ekologik holatni yaxshilash maqsadida Davlatimiz rahbari tashabbusi bilan boshlangan va bugun yaxshi an’anaga aylangan “Yashil makon” umummilliy loyihasi amalga oshirilib kelinmoqda. Ushbu loyiha doirasida 2024-yil davomida amalga oshirilgan keng ko'lamdagi ishlar bo‘yicha Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi bosh mutaxassisi Aqlbek Normirzayev bilan suhbat olib borildi.
Batafsil: aniq.uz da

"Наманган халқаро аэропорти" янгича қиёфа касб этмоқда
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун Давлатобод туманида жойлашган "Наманган халқаро аэропорти"да амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишларини ўрганди.
Ўрганиш давомида аэропорт ҳудудидаги қурилиш жараёнлари батафсил кўздан кечирилди. Лойиҳага кўра, аэропорт ҳудудида 15 минг квадрат метр майдон ажратилиб, шундан 9600 квадрат метр майдонда замонавий терминал қурилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда мазкур ҳудудда қурилиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Янги терминал қурилиши Наманган халқаро аэропортининг имкониятларини кенгайтириш, йўловчиларга замонавий ва қулай шароитлар яратишга қаратилган.
Аэропортнинг янгиланиши нафақат вилоят, балки минтақанинг иқтисодий ва туристик салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда. Қурилиш ишлари сифатли ва белгиланган муддатда якунланиши учун мутасаддилар томонидан назорат кучайтирилган.
Мазкур лойиҳа Наманган вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари қаторида алоҳида ўрин эгаллаб, ҳудудни модернизация қилиш ва ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM