#online
Давлатобод туманида 95-сонли мактаб учун янги бино қурилмоқда
Давлатобод туманидаги 95-сонли мактаб учун янги бино қурилиши жараёнлари жадаллик билан давом этмоқда. Инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳа асосида 660 ўринли янги бино, 12х24 ўлчамдаги ёпиқ спорт зал, ёрдамчи иншоотлар ва 250 ўринли фаоллар зали барпо этилмоқда. Шунингдек, мактабнинг 280 ўринли эски биноси тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилади.
Қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун умумий қиймати 10 миллиард 691 миллион сўм маблағ ажратилган.
Ишчи гуруҳ мактабда, қурилиш жараёнларини ўрганди ва қурувчилар ҳамда масъул шахслар билан мулоқотда бўлди. Қурилиш ишларининг сифатли ва хавфсиз тарзда белгиланган муддатларда якунига етказилиши юзасидан кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Қурилиш ишлари режага мувофиқ давом этмоқда...
Sayt|Telegram|Facebook|Instagram|X|YouTube|Murojaat

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Давлатобод лик 50 нафар хотин-қизлар Самарқандга саёҳат қилдилар.
Давлатобод тумани ҳокимлиги ва туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 50 нафар хотин-қизлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Самарқанд – юртимизнинг бой тарих ва маданиятга эга шаҳарлари орасида алоҳида ўрин тутади. Қадимий ва ҳамиша навқирон бўлган бу шаҳар тарихий обидалари билан машҳур. Саёҳат доирасида хотин-қизлар Регистон мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Шоҳи Зиндамажмуасидаи бўлиб, буюк меъморий ёдгорликлар билан яқиндан танишдилар.
Ушбу ташаббус хотин-қизларнинг маънавий ҳордиқ чиқариши, тарихий ва маданий меросимиз ҳақида янада кенгроқ тасаввурга эга бўлишларига хизмат қилди. Тадбир иштирокчилари ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, бу каби эътибор уларнинг руҳий қувватини ошираётганини таъкидладилар.
Ҳокимлик томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида бундай саёҳатлар келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

Аҳолига қўшимча ёқилғи етказилмоқда
Юксалиш маҳалласи, Семизтепа кўчасида яшовчи аҳолининг мурожаатлари асосида ҳудудга иккинчи босқичда қўшимча ёқилғи (кўмир) маҳсулоти етказиб берилмоқда. Давлатобод тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан бугун махсус транспортлар орқали 220 та хонадоннинг эҳтиёжлари қондирилиши юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳокимлик томонидан аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.