Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X
Диққат! Эълон!

2024-йил 18-Декабрь куни соат 15:00 да
Давлатобод тумани ҳокимлиги биноси мажлислар залида Еттинчи чақириқ халқ депутатлари Давлатобод тумани Кенгашининг учинчи сессияси ўтказилади.

Сессия кун тартибида Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгаши томонидан бир қатор масалалар тингланиб, муҳим қарорлар қабул қилинади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Наманганда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” кенг нишонланди

Бугун Давлатобод туманидаги “Навбаҳор” тантаналар мажмуасида ташкил этилган байрам тадбирига вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси илғорлари, фахрийлар, фаоллар вакиллари таклиф этилдилар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида вилоят қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида батафсил тўхталди.

Шундан сўнг вилоятимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига қўшган катта хизматлари учун “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан бир гуруҳ илғорларга вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи”, “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Вилоят маданият ходимлари ҳамда эл суйган таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар байрам даврасига янада файз киритди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчисининг Ўзбекистон халқи манфаати йўлидаги машаққатли сиёсий меҳнати;
- Халқнинг розилиги – энг олий мезон: давлат раҳбари ижтимоий ҳимоя соҳасига бағишланган катта йиғилиш ўтказди ва ўта муҳим ташаббусларни илгари сурди;
- Ўзбекистон энергетикаси тарихига
олтин ҳарфлар билан ёзиладиган воқеа: Президент янги энергетика қувватларини ишга тушириш ва навбатдагиларини бунёд этишга бағишланган тантанали маросимда қатнашди.

Кўрсатувни бугун, 14 декабрь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 15 декабрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
🔰 2024 йилда IELTS имтиҳондан 7-8 балл (С1 даража)ни қўлга киритганлар сони 2020 йилга қараганда 7,4 карра ошган

Бу ҳақда Ёшлар ишлар агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

IELTS имтиҳондан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2020 йилга қараганда (10 152 нафар) жорий йилда 5 баробарга (52 706 нафар) ортган.
#Об_ҳаво

🌧🌤 Наманганда 15 декабрда куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 15 декабрь, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2° совуққача пасаяди.

▫️Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти блан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 8° совуққача пасаяди.
Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилган!

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Давлатобод ҳокимлиги марказий Штаби;
☎️ +998692110028
☎️ +998692110014 (24 соат)

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1
Газдан фойдаланиш қоидаларини билиш ва уларга қатъий риоя қилиш зарур!

🔥Газ чиқиб туришининг сабаблари:

•  Горелкадаги алангани назорациз қолдириш оқибатида унинг устига суюқлик тушиши ва шамол таъсирида ўчиб қолиши;
•  Газ қувурларига арқон боғлаш ва унга кир ёйиш;
•  Ишлаб турган газ асбобларини қаровсиз қолдириш;
•  Газ плитасини иситиш учун ишлатиш.

🔥Газ ҳидини сезиб қолганда:

•  Гугурт ёқманг;
•  Тезда газни ўчиринг, деразаларни очинг;
•  Газ келадиган жўмракни ўчириб қўйинг;
•  Ёритувчи ҳамда бошқа электр асбобларини ёқманг ёки ёниқ бўлса ўчирманг;
•  Газланган хонадондан чиқиб кетиг ва  104, рақамига қўнғироқ қилиб, авария хизмати ходимларини чақириг;

❗️Эслатма! Газни ёқишдан олдин горелкага гугурт тутиб, шундан кейингина газни очинг.

Сиз бу қоидаларга амал қилиш билан ўзингиз ва яқинларингизни юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисалардан асраган бўласиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жасорат" медали соҳиби наманганлик Лазиз Шарофиддинов ҳақидаги филмни томоша қилинг.

“Икки тақдир, бир макон: Ўхшаш оғриқлар, улар синовларда енгилмаган чегарасиз инсонлар. Бахт асл мақсадини унутмасдан ҳаракатда давом этувчиларни севади”

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” лойиҳасини YouTube саҳифасида ҳозироқ томоша қилинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 2025 йил 1 январь кунидан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади

▫️Электрон тўлов турларидан фойдаланувчи йўловчилар йўл ҳақи учун тўловни эски нархда 1700 сўм эвазига амалга оширишлари мумкин. Яъни нарх ошмайди!

Шунингдек, алмашиш тарифлари фақат АТТО транспорт картасида мавжуд бўлиб, ушбу транспорт картасидан фойдаланувчи йўловчилар 1 соат давомида автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба ҳаракатланишлари мутлақо бепул бўлади.

Тошкент шаҳрида ўрнатилган 5000 мингдан ортиқ Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскаларидан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилишингиз мумкин бўлади.

📌 Ўз вақтингизни ва маблағингизни тежаш учун эса автобусларда йўл ҳақини электрон тўлов турлари, яъни:

▫️Банк карталари,
▫️Мобил иловалар ҳамда
▫️АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга оширишингизни тавсия этилади!